Туман сабабли Наманган ва Фарғонаги аэропортлар рейсларни қабул қилмаяпти

Туман ва кўриш даражасининг ёмонлиги сабаб Наманган ва Фарғона шаҳарларидаги аэропортлар ҳаво кемаларини қабул қилмайди. HY-620 қатнови Тошкент шаҳри аэропортида қўнган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Наманган ва Фарғона шаҳарларидаги аэропортлар ҳаво кемаларини қабул қилмайди. “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг бир нечта қатновлари манзилга кечроқ етиб боришади.

UzAirways Янги йил муносабати билан 50%гача чегирмалар жорий этди

Авиакомпания матбуот хизматининг хабар қилишича, бунга туман ва кўриш даражасининг ёмонлиги сабаб бўлган.

HY-620 қатнови (Москва – Наманган): ҳаво кемаси командири самолётни Тошкент шаҳри аэропортида қўндиришга қарор қилган.

HY-619 қатновининг (Наманган - Москва) учиши ҳам кечикади.

Шунингдек, HY-606 (Москва - Самарқанд) HY-42(Самарқанд - Тошкент) қатновлари ҳам манзилга мўлжалланган вақтдан кечроқ етиб боришади.