Америкалик рассом ҳамкасбининг 120 минг долларлик асарини паққос туширди

Мазкур ҳодиса Майами-Бичдаги “Арт-Базель” замонавий санъат кўргазмасида рўй берди. Давид Датуна ўз ҳаракатларини “Оч рассом” шоуси деб атаган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Америкалик рассом Давид Датуна италиялик Маурицио Каттеланнинг асарини еб қўйди. Мазкур ҳодиса Майами-Бичдаги “Арт-Базель” замонавий санъат кўргазмасида рўй берди, дея ёзади Miami Herald портали.

Деворга скочт билан ёпиштирилган экспонат, яъни банан меваси илгари франциялик коллекция тўпловчига 120 минг долларга сотилган бўлган.

Датута бананни еб қўйган ва буни “Оч рассом” шоуси деб атаган. Полиция ходимлари уни кўргазма залидан олиб чиқишган, бироқ ҳибсга олишмаган.

Санъат асарини янгисига алмаштиришган. Галерея директори Люсьен Террас асарни йўқ қилиб бўлмасликни айтган, чунки “банан – бу ғоя”.