ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Америкалик рассом Давид Датуна италиялик Маурицио Каттеланнинг асарини еб қўйди. Мазкур ҳодиса Майами-Бичдаги “Арт-Базель” замонавий санъат кўргазмасида рўй берди, дея ёзади Miami Herald портали.
Деворга скочт билан ёпиштирилган экспонат, яъни банан меваси илгари франциялик коллекция тўпловчига 120 минг долларга сотилган бўлган.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Датута бананни еб қўйган ва буни “Оч рассом” шоуси деб атаган. Полиция ходимлари уни кўргазма залидан олиб чиқишган, бироқ ҳибсга олишмаган.
Санъат асарини янгисига алмаштиришган. Галерея директори Люсьен Террас асарни йўқ қилиб бўлмасликни айтган, чунки “банан – бу ғоя”.