Яшил йўлак, ёхуд Россияга Ўзбекистон мева-сабзавотлари экспортини қандай кўпайтириш мумкин

Шу йил 4 декабрда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасида “Соддалаштирилган божхона йўлаги” лойиҳасини амалга ошириш масалаларига бағишланган семинар ўтказилди. Унда икки давлат божхона хизмати вакиллари ҳамкорлик истиқболлари ва мавжуд муаммолар муҳокама қилдилар.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон ваколатли органлари ўзига хос "яшил йўлаклар" деб ном олган ташқи савдо-сотиқни ошириш дастурини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Муҳокама иштирокчилари ҳозирги вазият ва мавжуд қийинчиликлар билан ўртоқлашди.

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси (ДБҚ) вакиллари, мева ва сабзавотларни Россияга экспорт  қилувчи тадбиркорлар ҳамда Россия Федерал божхона хизмати (ФБХ) вакиллари қатнашди.

Яшил йўлак, ёхуд Россияга Ўзбекистон мева-сабзавотлари экспортини қандай кўпайтириш мумкин

Кенг кўламли вазифалар учун яшил чироқ

Ўзбекистоннинг Россиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадов ўз нутқида “Соддалаштирилган божхона йўлаги” лойиҳаси жуда муҳимлигини эътироф этди.

“Мамлакатларимиз раҳбарлари бу йилда ўзаро ташқи савдо айланувини 10 миллиард долларга етказиш тўғрисида вазифа қўйилган, шунинг учун бундай лойиҳалар жуда муҳимдир. Ўзбекистон Россия Федерациясини стратегик ҳамкор деб билади, мамлакатлар ўртасида кўплаб йўналишларда ҳамкорлик йўлга қўйилган”, - деб таъкидлади Асадов.

Дипмиссия раҳбарининг сўзларига кўра, ўтган йилда мамлакатлар ўртасида ташқи савдо айлануви 30 фоизга ошди, экспорт ва импорт ижобий динамикаси давом этмоқда. Ўзбекистон статистикасига кўра, 2018 йилда мамлакатлар ўртасидаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг савдо айланмаси 20 фоизгача ошди. Асадов бу кўрсаткичларга эришишда биринчи навбатда Россия ва Ўзбекистон божхона органлари томонидан соддалаштирилган божхона тартибини ташкил этиш бўйича биргаликдаги фаолияти муҳим аҳамиятга эга, деб таъкидлади.

Яшил йўлак, ёхуд Россияга Ўзбекистон мева-сабзавотлари экспортини қандай кўпайтириш мумкин

Ўз навбатида Ўзбекистон ДБҚ вакили, бошқарма бошлиғи ўринбосари Рустам Қобулов ҳозирги вақтда мамлакатда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш учун барча зарур шарт-шароитлар яратилаётганини таъкидлади.

2016 йилда ДБҚ ва ФБХ соддалаштирилган божхона йўлаги тўғрисидаги битимни имзоланганди. ДБҚ вакили ушбу йўналишда ҳамкорликни кенгайтириш, тўсиқлар ва чекловлар бартараф этилса, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини сезиларли даражада кўпайишига имкон беради, деб таъкидлаб ўтди.

Соддалаштирилган божхона йўлаги қандай ишлайди

Соддалаштирилган божхона йўлаги - "яшил" йўлак – бу экспорт декларацияларидан етказиб бериш тўғрисидаги маълумот алмашинуви асосида айрим гуруҳ товарларини чегарадан соддалаштирилган тартибда ўтишидир.

Бугунги кунда Россия томонидан 14 та бундай битим имзоланган, улардан 5 та давлат - Ўзбекистон, Италия, Хитой, Нидерландия ва Туркия билан амалиётда жорий этилган.

“Бу кам эмас”: Алисенов ягона божхона тўлови ставкаси ҳақида

Бу механизм божхона хизматида ўзаро савдо ва транспорт воситалари ҳақида мавжуд бўлган дастлабки маълумотлар ва хавфни бошқариш тизимидан фойдаланган ҳолда божхона маъмуриятчилиги сифатини йўқотмасдан божхона операцияларининг вақтини қисқартиришга мўлжалланган.

Соддалаштирилган йўлак барча асосий босқичларда татбиқ этилади – ўтиш пунктларига товарлар етиб келишидан бошлаб, уларни эркин муомалага чиқаришгача.

Божхона операциялари вақтини қисқартириш маҳсулотларни қатъий белгиланган муддатда етказиб берадиган компаниялар учун жуда муҳимдир, ҳар қандай кечикиш эса қўшимча харажатлар ва бюрократик қийинчиликларга олиб келади.

Лойиҳа доирасида товарлар, шу жумладан, унинг қиймати ҳақидаги маълумотлар узатилади, шунинг учун бундай божхона тамойили ташқи савдо шартномаси иштирокчилари ўртасида фақат ихтиёрий асосда амалга оширилади.

Жисмоний шахслар учун ягона божхона тўлови ставкаси тасдиқланди

Бу савдо режими тўғрисида келишиб олган божхона хизматлари ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг реестрини шакллантиради - яъни мамлакатга маълум маҳсулотлар турларини етказиб берадиган компаниялар. Товар, унинг қиймати тўғрисидаги маълумотлардан ташқари, юк етказиб берадиган транспорт воситалари ҳақида маълумот ҳам кўрсатилади.

“Соддалаштирилган йўлак” бўйича товарларни етказиб бериш учун бу компаниялар реестрга кириши керак.

Компаниялар қарздорлик ёки божхона қонунчилиги бузилиши ҳолатлари мавжудлиги бўйича текширувдан ўтказилади. Агар бундан ҳолатлар аниқланмаса, экспорт қилувчи компания бу лойиҳага киритилади.

Экспорт қилиш учун компания ўз мамлакатининг божхона хизматига экспорт ҳақида маълумот тақдим этади. Текширувдан ўтказилгандан сўнг, ягона идентификацион рақам (декларация) берилади, барча процедураларни тезкорлик билан ўтиш учун уни чегарада кўрсатиш мумкин, чунки товар ҳақида маълумот қабул қилувчи томонга аввал берилган бўлади, қўшимча текширув ёки кўрик ўтказиш талаб этилмайди. Агар ҳужжат солиштирилиши мувафаққиятли ўтса ва юкни алмаштириш ҳолатлари аниқланмаса, товарлар соддалаштирилган тартибда расмийлаштирилади.

Ўзбекистон ва Россия соддалаштирилган божхона йўлаги қўшимча имтиёзларни кўзда тутади. Масалан, божхона назорати шаклларини камайтириш ёки умуман қўлламаслик, бу биринчи навбатда, божхона кўриги. Шунингдек, бир-бирини такрорлайдиган процедуралар чиқариб ташланади. Ҳозирда чегара пунктлари товар ўтказувчанлигини ошириш бўйича иш олиб борилмоқда. Бу мақсадларда алоҳида йўлакларни ташкил этиш ва божхона расмийлаштируви жойларида қўшимча иш ўринлари яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Россияда божхона операцияларни соддалаштирилган тартиби Ўзбекистон резидентлари -  Россияга қуйидаги маҳсулотларни экспорт қилувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун таклиф этилади (ТИФ ТН номенклатурасига асосан): 07 (сабзавот), 08 (мева), 1202 (ерёнғоқ), 20 (мева ва сабзавотлар қайта ишлаш маҳсулотлари) ва 21 (турли озиқ-овқат маҳсулотлар – қаҳва, чой ва бошқалар).

Соддалаштирилган йўлак орқали товарларни Россияга қандай экспорт қилиш мумкин

Лойиҳага кириш учун Россия ФБХга расмий мурожаат қилиш керак (ёзма ёки электрон почта орқали). Буюртма келгандан сўнг, компания хавфлилик даражасини аниқлаш бўйича текширувдан ўтказилади.

Текшириш натижаларига кўра, Россия ФБХ мурожаат этувчи-компания, шунингдек, экспорт қилувчи Россия Федерациясида ҳамкорлик қилиш ниятида бўлган контрагентлар тўғрисида янгиланган маълумотларни (ташкилот номи, СТИР, юридик ва ҳақиқий манзили, мурожаат қилувчи шахслар тўғрисидаги бошқа маълумотларни Ўзбекистондаги ҳамкасбларига тақдим этади. Бу Ўзбекистон ДБҚга соддалаштирилган божхона йўлагининг янги иштирокчиларини рўйхатдан ўтказишда бу компанияларни идентификация қилишга имкон беради.

Нега лойиҳага қизиқиш юқори эмас?

Бундай соддалаштирилган процедура фойдали томонларига қарамасдан, ўзбек божхона хизмати вакилларининг маълумотларига кўра, республикада соддалаштирилган божхона йўлагига қизиқиш юқори эмас.

“Биз 2018-2019 йилда вазиятни таҳлил қилдик – ташқи иқтидий фаолият қатнашчилар томонидан қизиқиш жуда паст – атиги 20 та компания, Россия ҳудудида эса битта “Узагроэкспорт”. Тадбиркорлар бундай имконият ҳақида етарли маълумотга эга эмас деб ўйлаймиз. Ўйлайманки, бевосита ўтиш жойларида ФБХ ва ДБҚ вакиллари иштирокида семинар ўтказиш фойдали бўлади”, - деб таъкидлади ДБҚ бошқарма бошлиғи ўринбосари Рустам Қобулов.

Асосий муаммолар

Семинар иштирокчилари мавжуд муаммолар ва қийинчиликларни муҳокама қилишди. Хусусан, Ўзбекистон томони вакиллари Россияда соддалашттирилган божхона назорати тартибидан ўтиш мумкин бўлган назорат ўтиш пунктлари сони камлигини айтишди.

Россия ФБХ вакили таъкидлашича, бугунги кунда Ўзбекистондан товарларни қабул қилиш 18 та пункт фаолият кўрсатади, бироқ уларнинг барчасида тезкорлик билан фитосанитария назоратини ўтказиш имконияти йўқ. Бу ҳолатларни ҳал қилиш ва энг самарали ёндашувларни ишлаб чиқиш мақсадида икки давлат идоралари вакиллари Россия Росселхознадзор мутахассислари иштирокида алоҳида учрашувларда муҳокама қилиш режалаштирилган.

Ўзбекистон маҳсулотларни етказиб берувчиларини кўрик процедурасининг нархи ҳам ташвишга солмоқда. Хусусан, “Саназия глинт” компаниянинг вакили “нега кўрик нархлари бундай юқори - фурасига 1,5 минг доллар” деб савол берди.

Россия ФБХ вакили ўз жавобида, эҳтимол, сўз вақтинча сақлаш омбори ёки божхона назорати зонасида тижорат асосида тақдим этиладиган хизматлар ҳақида кетмоқда. Бундай хизматларнинг нархи хўжалик субъектлар томонидан белгиланади ва Россия ФБХ фаолиятига ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Яшил йўлак, ёхуд Россияга Ўзбекистон мева-сабзавотлари экспортини қандай кўпайтириш мумкин

Шунингдек, “Соддалаштирилган божхона йўлаги” дастури иштирокчиларининг юклари божхона кўригидан ўтказилаётгани ҳақидаги савол берилди.

Россия божхона хизмати вакили соддалаштирилган божхона йўлагида иштирок этиш божхона назоратини бекор қилмайди, унинг шакли ва чоралари хавфни бошқариш тизимидан фойдаланган ҳолда қўлланилади, деб таъкидлади.

“Божхона кўригини ўтказиш тўғрисида қарор хавфни бошқариш тизими натижаларига асосан қабул қилинади. Божхона органлари ахборот тизимларида ташқи иқтисодий шартнома иштирокчилари, товар ва бошқа мавжуд бўлган маълумотларни ҳисобга олган ҳолда, ҳар бир товар партиясига нисбатан божхона назорати қўшимча шакллари ва чораларини қўллаш зарурлигини таҳлил қилади. Бундай кўрикларнинг умумий оқимдаги улуши 3-4 фоиз атрофида. Агар етти машинадан тўрттаси божхона кўригидан ўтказилган бўлса, бундай қарор қандай асосда қабул қилинганлигини алоҳида аниқлаш керак”, - деб таъкидлади Россия ФБХ хавфни бошқариш бошқармаси божхона қийматини назорати қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари Антон Дишко.

Тадбир якунларига кўра икки давлат вакиллари мавжуд муаммоларни ҳал қилиш, бу йўналишда энг қулай ечимларни ишлаб чиқиш учун мунтазам равишда учрашув ва семинарлар ўтказиш зарурлигини таъкидладилар.