Жисмоний шахслар учун ягона божхона тўлови ставкаси тасдиқланди

Oбуна бўлиш
“Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун товарларни олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида” президент қарори қабул қилинди

ТОШКЕНТ, 7 ноя – Sputnik. “Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун товарларни олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида” президент қарори қабул қилинди, деб хабар қилди Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Доцент кафедры экономики и финансов факультета экономических и социальных наук (ФЭСН) РАНХиГС Алисен Алисенов - Sputnik Ўзбекистон
Янги Божхона кодекси – бу Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш йўлидаги қадамидир - Алисенов

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан:

- нотижорат мақсадлар учун Ўзбекистоннинг Давлат чегарасидан ўтиш пунктлари орқали қўл юкида ва кузатиб борилаётган багажида товарлар олиб кираётган жисмоний шахслар учун, шунингдек, жисмоний шахс номига халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали келадиган товарларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган божхона божи, қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи ўрнига ягона божхона тўловини тўлашни назарда тутувчи божхона тўловларини ундиришнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади;

- жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун божхона чегараси орқали қўл юкида, кузатиб борилаётган багажида, шунингдек, почта жўнатмалари орқали олиб кириладиган ҳайвонотга мансуб озиқ-овқат маҳсулотларида ишлаб чиқариш ўровининг мажбурий мавжудлиги тўғрисидаги талаб ўрнатилади.

Шунингдек, ягона божхона тўлови божхона тўловлари ундирилмайдиган товарларни жисмоний шахслар томонидан республикага олиб киришнинг чекланган меъёрларидан ортган тақдирда, Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодидан ва келиб чиқиш мамлакатидан қатъи назар товарларнинг барча тоифалари бўйича божхона қийматидан келиб чиққан ҳолда, чекланган меъёрлардан ортиқ қисмига нисбатан ундирилади.

Таможенный пост - Sputnik Ўзбекистон
Янги Божхона кодекси муҳокамага қўйилди – асосий ўзгаришлар

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

- товарнинг божхона қийматидан 30 фоиз, лекин ҳар бир килограми учун 3 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда ягона божхона тўлови ставкаси;

- Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун олиб кириладиган товарлар тоифасига кирмайдиган товарлар рўйхати.

Янгиликлар лентаси
0