ТОШКЕНТ, 6 дек - Sputnik. Грипп ва ОРВИ мавсумида эркаклар соқол ёки мўйловини пухта парваришлаши талаб этилади ёки қириб ташлаши лозим, деди Москва аҳолига дастлабки тиббий кўрсатиш департаменти бош мутахассиси Андрей Тяжельников. РИА Новости хабарига асосан.
Унинг сўзларига кўра, соқол ҳозир модага кирган, баъзи одамлар соқол ва мўйлов совуқда исситади деб ўйлайди.
Мутахассис таъкидлашича, соқол ва мўйлов вируслар ўчоғи сифатида фойдадан кўра кўпроқ зарар келтиради.
Шифокорнинг сўзларига кўра, инсон соч толаси фильтрга ўхшайди, у бактерияларни ўзига тортиш ва ушлаб туриш хусусиятига эга. Намлик ва иссиқлик эса қалин сочларда микроорганизмаларни кўпайишига қулай шароит яратади.
Айниқса қиш мавсумида юзда зарарли бактериялар учун хафли “инкубатор” бўлиши мумкин.
Соқол ва мўйлов сабабли касал одамда касаллик қайталаши мумкин. Соқол ёки мўйловдаги вируслар қучоқлаш, ўпиш ва бошқа тегиниш орқали юқиши мумкин, деб огоҳлантирди мутахассис.