Шифокор қишда соқол ва мўйлов қўйиш зарари ҳақида огоҳлантирди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишIV Российский чемпионат бород и усов
IV Российский чемпионат бород и усов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шифокор қишда соқол ва мўйлов қўйиш зарари ҳақида огоҳлантирди. Грипп ва ОРВИ мавсумида эркаклар соқол ёки мўйловини пухта парваришлаши талаб этилади, - дейди Москва тиббий ёрдам кўрсатиш департаменти бош мутахассиси Андрей Тяжельников.

ТОШКЕНТ, 6 дек - Sputnik. Грипп ва ОРВИ мавсумида эркаклар соқол ёки мўйловини пухта парваришлаши талаб этилади ёки қириб ташлаши лозим, деди Москва аҳолига дастлабки тиббий кўрсатиш департаменти бош мутахассиси Андрей Тяжельников. РИА Новости хабарига асосан.

Узбекский милицейский автомобиль - Sputnik Ўзбекистон
Фуқарога “соқолтой” деб мурожаат қилган ППХ ходимининг лавозими пасайтирилди

Унинг сўзларига кўра, соқол ҳозир модага кирган, баъзи одамлар соқол ва мўйлов совуқда исситади деб ўйлайди.

Мутахассис таъкидлашича, соқол ва мўйлов вируслар ўчоғи сифатида фойдадан кўра кўпроқ зарар келтиради.

Шифокорнинг сўзларига кўра, инсон соч толаси фильтрга ўхшайди, у бактерияларни ўзига тортиш ва ушлаб туриш хусусиятига эга. Намлик ва иссиқлик эса қалин сочларда микроорганизмаларни кўпайишига қулай шароит яратади.

Айниқса қиш мавсумида юзда зарарли бактериялар учун хафли “инкубатор” бўлиши мумкин.

Соқол ва мўйлов сабабли касал одамда касаллик қайталаши мумкин. Соқол ёки мўйловдаги вируслар қучоқлаш, ўпиш ва бошқа тегиниш орқали юқиши мумкин, деб огоҳлантирди мутахассис.

Янгиликлар лентаси
0