"Россия бутун Европага Франция ҳудудидан ҳужум қилди": гап қасосда

Содда қилиб айтганда, ҳозирги пайтда Макронга кучли босим ўтказишмоқда, у Донбасс бўйича тинчлик музокараларини ўтказиш ўрнига рус дипломатларини қувғин қилиши, жанжал бошлаши лозим. Мақсад Франция ва Россия яқинлашувига путур етказишдир
Sputnik

Виктор Мараховский

 

Францияда рус диверсантлари базаси аниқланди: Ғарб оммавий ахборот воситалари бу шов-шувни қизғин муҳокама қилишмоқда. NBC: "Рус жосуслари Франциянинг Альп тоғларида қотиллар уясидан ҳужум уюштиришни режалаштирган, деб хабар берди разведка вакиллари". The Telegraph: "Рус жосуслари Альп тоғларидан Британия ва бошқа давлатларга ҳужум уюштириш учун  таянч лагери сифатида фойдаланишган".  Ва ҳоказо.

НАТО Россия билан дўстлашмоқчими?

Барча сарлавҳалар Франциянинг Le Monde газетасида чоп этилган мақолани такрор ҳикоя қилиб бермоқда.

Мақола мағзи: газетанинг аноним манбаларининг айтишича, Россия разведкаси Юқори Савойда (Монбланнинг Анси кўли ва курортлар жойлашган минтақаси) ўз базасига эга бўлган. У ерда, аноним маълумотларга кўра, 2014йилдан 2018 йилгача бўлган оралиқда, камида 15та Бош разведка бошқармаси ходимлари ташриф буюрган, улар орасида ўша бизга таниш мемлар қаҳрамонлари Петров ва Бошировлар ҳам бўлган. Бу ходимлар Савойдан Европа Иттифоқига "қотиллик ва саботаж"ларни амалга ошириш учун юборилган. Ғарб махсус хизматлари, улардан “қурол ёки бирон бир далил”ни топиб мусодара қилмаган, дея камтарлик билан қўшимча қилган нашр. Шунингдек, Франциянинг ўзида хам “қотиллик ва саботаж” излари топилмаган.

Аммо, Британиянинг юрагига айнан шу ердан зарба берилган, Солсберидаги Скрипаллар заҳарланиши ҳолати айнан шу ердан амалга оширилган, деб таъкидлашга асослар бор. Болгарияга ҳужум (2015 йилда уч кишининг даҳшатли заҳарланиши, "Новичок" ишлатилган, жабрланганлар йўқ) ва Черногорияга ҳужум (тўнтаришни амалга ошириш учун қилинган даҳшатли уриниш, қурбонлар бўлмаган, тўнтариш бўлмаган) шу ердан амалга оширилган.

Польша президенти Россияни НАТО душмани деб аташдан бош тортди

Умуман олганда, биз яна сиқиб ҳам ҳеч янги нарса олиш имкони бўлмаган "хайли-лайкли"га дуч келяпмиз (фақат бир савол ўз аҳамиятини йўқотмаяпти, у қандай бир даҳшатли “Новичок” эканки, у билан руслар йиллар давомида одамларни заҳарлаб келаётган бўлса-да, бу ҳеч кимнинг ўлимига сабаб бўлмаётир).

... Бу ерда аслида қизиғи нима?

Табиийки, аллақандай махсус хизматнинг бошқа мамлакат ҳудудида  базаси мавжудлиги, аммо у узоқ вақтдан бери аллақачон мавжуд эмаслиги ҳақидаги хабар – бу ҳеч нарса ҳақида маълумот, демак. "Айтарли далил" йўқ экан, у ҳолда бу воқеа тўрт йил ичида маълум бир минтақага 15 киши ташриф буюрганини англатади холос.

Яъни, биринчи қарашда, бу хабарни қандай қилиб ва кимга қарши ишлатиш мумкинлиги номаълум. Бироқ, бунинг нозик тарафи ҳам бор.

Биринчидан, ҳеч ким бу информация Парижда бўлиши режалаштирилаётган Донбассга бағишланган Франция, Россия, Германия ва Украина иштирокидаги Норманд форматидаги учрашувга махсус бағишланганини яширмаяпди. Бу хақда "DeutscheWelle" га берган шарҳида Еврокомиссия томонидан молиялаштирилган Прагадаги шубҳали, аммо нуфузли нодавлат нотижорат "ақл маркази"нинг эксперти очиқчасига гапирган: "Информациянинг сизиб кетиши Кремлга тўғридан-тўғри  сигнал бўлиши мумкин. Менимча бу тасодиф эмас".

Германия нашри НАТОнинг янги асосий рақибини маълум қилди

Иккинчидан, деб таъкидлайди худди шу нашр, Франция президенти Эммануэль Макрон охирги вақтларда фаол равишда Россия билан муносабатларда кескинликни камайтиришга ва умуман, нормал ҳамкорликни тиклашга ҳаракат қилмоқда. Бироқ, энди Франция ҳукумати "норозилик билдириб, рус дипломатларини чиқариб юбориши керак бўлади". Ва бу Макроннинг қўлидаги кучли картаси бўлади ва у шу тарзда "Франция анойилардан эмаслигини кўрсатади".

Содда қилиб айтганда, ҳозирги пайтда Макронга кучли босим ўтказишмоқда, у Донбасс бўйича тинчлик музокараларини ўтказиш ўрнига рус дипломатларини қувғин қилиши (яқинда Германия чечен жангчисининг ўлдирилиши муносабати билан яна бир “сенсация”дан сўнг Россия дипломатларини чиқариб юборгани каби), жанжал бошлаши ва оқибатда Россия билан яқинлашиш жараёни бузилиши учун. Чунки ҳақиқий эркаклар айнан шундай йўл тутадилар, ва Россия фақат кучни ҳурмат қилади ва хоказо.

Демак, бу ҳолда бундай маълумотлар тарқалишида айнан француз президенти асосий нишонга айланган ва тахминий жабрланувчи айнан у бўлиши мумкин.

Айниқса, Le Monde анчадан буён Макронга ов уюштириши барчага маълум - бу нашр Макронни худди New York Times Дональд Трампни яхши кўргандек яхши кўради. Французча талқинида президентга бўлган тескари муҳаббат янада кучлироқ, чунки бу ерда шахсий хусумат мавжуд.

Оёғини осмондан қилиш: эксперт “Россия НАТО учун хавф” деган баёнотга изоҳ берди

Гап шундаки, Le Monde акцияларининг назорат пакети эгаларидан бири Матье Пигасс исмли шахс бўлади.

Аниқроғи, у биз учун ҳеч киммас. Францияда эса унинг фожиали тақдирини кўп йиллардан буён катта қизиқиш билан кузатишади. У бир вақтлар Lazard банкининг энг ёш бошқарувчи ҳамкори бўлган, худди Макрон кейинчалик Ротшильдда энг ёш бошқарувчи бўлгани сингари. Француз матбуоти узоқ йиллардан буён икки вундеркинд ўртасидаги шавқатсиз кураш ҳақида гапириб келади. Қисқа қилиб айтганда: 2010 йилда Макрон Пигассни Le Pondдан четлаштиришга уринган, аммо Пигасс ғалаба қозонган. Ўз навбатида, Пигасс 2012 йилда, социалист Олланд президентлигида молиявий юлдуз бўлишни хоҳлаган, аммо Макрон ғалаба қозонди. Ва ҳоказо шунга ўхшаш ҳолатлар.

Умуман олганда, ҳозирда мана шулардан ташқари, икки бирдек ҳурматли оила – Ротшильдлар ва Лазарлар оиласининг ёш ва қайноқ банкирлари жанги ҳақидаги узундан-узоқ достонига гувоҳ бўлиб турибмиз. Касос, шуҳратпарастлик, фитна.

Ушбу жангда душманга чох қазиш борасида ҳеч қандай имконият бой берилмайди. Бу ҳолатда фойдали иш ёқимлиси билан бирикади, ҳатто. Евроиттифоқнинг аксарият доиралари манфаати Макроннинг Москва билан нормал алоқаларни тиклаши орқали президент сифатида кучайишига йўл қуймасликдан иборат. Le Monde нашриётчилари эса - Макронни сиёсатчи сифатида заифлантиришни исташади.

... Европанинг ички можароларида бир хил приём тобора кўпроқ қўлланилаётгани ҳақидаги факт эса (бир, икки ёки беш йилга кечикаётган ҳар хил кўринишдаги "русларни фош қилиниши" сингари фейк хабарларнинг навбатдаги бочокдан сиздирилиши) европалик фитначилар маҳорати пасайганидан далолатдир.