Германия нашри Россиянинг НАТОга кириши муҳимлигини тушунтирди

Россия НАТОга қўшилса альянсни Владивостокдан Лиссабонгача хавфсизлик трансатлантик ташкилотига айлантиради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 дек - Sputnik. Россиянинг НАТОга қўшилиши альянсни Владивостокдан Лиссабонгача хавфсизлик трансатлантик ташкилотига айлантириш, ядровий қуролсизланиш бўйича янги музокаралар истиқболини яратиш, Вашингтон, Москва ва Пекин ўртасида уч томонлама мулоқотни ўрнатиш мумкин бўлади. Бундай фикр билан Германиянинг Handelsblatt нашри ўртоқлашди.

Германия нашри НАТОнинг янги асосий рақибини маълум қилди

Мақола муаллифларининг сўзларига кўра, Дональд Трамп НАТОга Россияни таклиф қилиши керак.

АҚШ президентида Россия-Америка муносабатларида янги саҳифани очиш, Россия иштирокида "тинчлик альянси"ни яратишга қаратилган "шарқ сиёсати"ни ишлаб чиқиш имконияти пайдо бўлди.

Бу Вашингтон ва Москвага глобал хавфсизлик тизимидаги мувозанатни қайта тақсимлаш жараёнини бошлаш имконини беради. Янги альянсни яратилиши НАТОни мустаҳкамлайди, чунки Москва энди "душман" сифатида қабул қилинмайди, балки Европа хавфсизлигининг кафолати бўлади.

Нашр таъкидлашича, бундай сиёсатнинг самарадорлиги учун Трампга ўзига хос “норман формати” деб номланадиган дадил дипломатия зарур бўлади. Бунда Минск келишувларини бажариш мажбурий бўлиши керак.

Муаллифлар НАТОнинг янги шартномасида Қўшма Штатлар, Россия ва Европа мамлакатларига Европадан ташқарида хавфсизлик масалалари бўйича турли фикрларга эга бўлишга имкон берадиган бандни киритиш кераклигини тушунтиришди.

Улар Брюссел янги алянс пойтахти бўлиб қолиши керак, аммо Россияда иккинчи штаб қароргоҳини ташкил қилиш мумкин, деган фикр билдирдилар.