Украина ТИВ Қрим хусусида айтилган гаплар учун Қозоғистонга демарш билан тахдид қилди

Матнда, шунингдек, бу баёнот ОБСЕнинг вазирлар кенгаши эълон қилингани Украина томонини "жуда қаттиқ ҳафа қилгани" келтирилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 дек - Sputnik. Украина Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистон президенти Касим Жомарт Токаев томонидан Қримнинг ҳудудий мансублиги хусусида айтилган сўзларига жавобан демарш (намойишкорона дипломатик ҳаракат)ни амалга оширишга ваъда берди, деб хабар қилади Аргумены.ру.

Токаев Қрим Россия таркибига қўшилишини аннексия, деб ҳисобламайди

"ОАВларда эълон қилинган Қозоғистон президенти Касим Жомарт Токаевнинг Қримнинг аннексия қилинишини инкор қилиши хақидаги сўзларидан чуқур ташвишдамиз", - дейилган идора сайтидаги хабарда.

Матнда, шунингдек, бу баёнот ОБСЕнинг вазирлар кенгаши эълон қилингани Украина томонини "жуда қаттиқ ҳафа қилгани" келтирилган. "Козоғистон томонига албатта тегишли демаршлар амалга оширилади", - деб қўшимча қилган Украина ТИВ.

Аввалроқ, Қозоғистон Қримнинг Россия билан қўшилишини аннексия деб тан олишдан бош тортгани ҳақида хабар берган эдик.