ТОШКЕНТ, 5 дек - Sputnik. Украина Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистон президенти Касим Жомарт Токаев томонидан Қримнинг ҳудудий мансублиги хусусида айтилган сўзларига жавобан демарш (намойишкорона дипломатик ҳаракат)ни амалга оширишга ваъда берди, деб хабар қилади Аргумены.ру.
"ОАВларда эълон қилинган Қозоғистон президенти Касим Жомарт Токаевнинг Қримнинг аннексия қилинишини инкор қилиши хақидаги сўзларидан чуқур ташвишдамиз", - дейилган идора сайтидаги хабарда.
Матнда, шунингдек, бу баёнот ОБСЕнинг вазирлар кенгаши эълон қилингани Украина томонини "жуда қаттиқ ҳафа қилгани" келтирилган. "Козоғистон томонига албатта тегишли демаршлар амалга оширилади", - деб қўшимча қилган Украина ТИВ.
Аввалроқ, Қозоғистон Қримнинг Россия билан қўшилишини аннексия деб тан олишдан бош тортгани ҳақида хабар берган эдик.