ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Июль ойидан буён 129 нафар жазони ижро этиш муассасаларидан қайтиб келган хотин-қизларнинг ишга жойлашишига ёрдам берилди. Бу ҳақда Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари – хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи Умида Абдуллаева АОКАда бўлиб ўтган “Хотин-қизлар ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига қаратилган чора-тадбирлар ҳақида” мавзусидаги матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
“Жазони ижро этиш муассасаларидан қайтиб келган ёки жиноят содир этган аёлларни мослаштириш ва реабилитация жараёни ўзича кечмайди. Шу қаторда иш муаммоси жуда долзарб муаммо. Бугунги кунга қадар 4 ой давомида 129 нафар хотин-қизларга ёрдам бердик”, - дея маълум қилди Умида Абдуллаева.
Шунингдек, у Хотин-қизлар қўмитаси, Оила маркази, Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа вазирлки ва идоралар билан ҳамкорликда иш олиб борилаётгани қўшимча қилди.
Ҳукумат қарори: 88 мингдан ортиқ ишсиз аёлнинг бандлиги таъминланади
Қайд этилишича, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятлар 32,8 фоизга -4861 тадан 3267 тага камайишига эритилган. 25 мингдан ортиқ оиланинг нотинчлигига барҳам берилган ҳамда 10 мингдан ортиқ ёш оиланинг ажрашиб кетиши олди олинган.