ОАВда ёмон обрўга эга қримлик амалдор юқори лавозимни эгаллай олмайди

Эндиликда қримлик амалдор юқори лавозимни эгалламоқчи бўлса, ахборот майдонида яхши обрўга эга бўлиш ҳақида қайғуриши лозим.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 дек - Sputnik. Қрим амалдорлари оммавий ахборот воситаларида унга берилган тавсифномани инобатга олган ҳолда лавозимга тайинланади. Бу ҳақда Қрим коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Александр Акшатин маълум қилди.

“Масалан, фуқаро Иванов вазир ўринбосари лавозимига тайинланмоқда, бироқ ОАВда унинг олдинги фаолияти, қўшнилар билан бўлган ўзаро муносабати ҳақида кўплаб салбий маълумотлар чоп этилган”,  - дея Акшатин сўзларидан келтиради РИА Новости.

Мирзиёев: баъзи раҳбарлар матбуотчилар билан мулоқотда маънавиятни унутиб қўймоқда

Унинг фикрига кўра, ОАВни назар-писанд қилмаслик ярамайди, чунки бу инсон ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлишга ёрдам берувчи ўзгача восита саналади.

Акшатин амалдор ҳақидаги тавсифномаларни тўплаш учун мавжуд бўлган базалардан фойдаланилишини таъкидлаган.

Шунингдек, у 2020 йил май ойидан Қримда ҳукумат органларида коррупция даражасини баҳоловчи янги тизим ишга тушишини эслатиб ўтган.

“Ходиминг пора олди, сен ҳам ишдан кет!” – Қозоғистонда янги қонун

Яқинда Ўзбекистонда маҳаллий амалдорларнинг журналистлар билан мулоқотдаги муомаласи кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Президент Шавкат Мирзиёев баъзи раҳбарлар халқ билан, матбуотчилар билан мулоқотда оддий муомала маданиятини, маънавиятни унутиб қўйишаётганини афсус билан қайд этган эди.