ТОШКЕНТ, 5 дек - Sputnik. Чоршанба куни Андижон шаҳридаги тўрт қаватли уйларнинг бирида юз берган портлаш оқибатлари ҳақида Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
"2019 йил 4 декабрь куни соат тахминан 14:05 да Андижон шаҳар 2-кичик даҳада жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида яшовчи 30-ёшли фуқаро Д.С.нинг хонадонида ўрнатилган газ тортгич мосламасида уйда ҳеч ким йўқлиги ва назоратсиз қолиши оқибатида кўп миқдорда газ тўпланиб чақнаши натижасида ёнғин келиб чиққан", - дейилади хабарда.
Ёнғин сабаб мазкур кўп қаватли уйда жойлашган 8 та хонадон зарар кўрган. Шунингдек, 11 нафар фуқаролар термодеструктив маҳсулотларидан заҳарланиш ташхиси билан касалхонага ётқизилган.
Жабр кўрганлар орасида 3 нафар воега етмаганлар бор. Қурбонлар йўқ.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.