Европа ўз олтинини Англия банкидан олиб чиқа бошлади

Ер юзида бирор кор ҳол содир бўлса - биз бир грамм ҳам олтин кўрмаймиз – давлатлар ўз олтинини Англия банкидан олиб чиқа бошлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 дек  - Sputnik. Америкалик журналистлар янги трендни пайқашди – аксарият шарқий Европа давлатлари Британия банкида бир аср давомида сақланиб келаётган олтинларини олиб чиқиб кета бошлади, деб хабар қилмоқда РИА Новости колумнисти Иван Данилов.  

Энди жаҳон бозорида олтин нархи кескин ошади – эксперт

Bloomberg ёзишига қараганда – бунга Россия “айбдор”, чунки биринчи бўлиб ана шундай трендни Россия бошлаб берган эди. Кўпчиллик буни дунё валюта тизимида барқарорлик йўқолиши ва доллар ҳамда евронинг кучсизланиши деб баҳолади.

Айрим таҳлилчилар фикрига кўра, ушб тенденция дунёни улкан масштабли геосиёсий тебранишлар кутаётганидан дарак беради, бирор кор ҳол юз берса Лондон ёки Нью Йорк биржалари улардан доллар ёки евро эмас олтин талаб қилади деб ҳисоблашади. Шунинг учун ўз олтинингизни ўз марказий банклари подвалида сақлаган маъқул деб билишади.

Россия биринчилардан бўлиб Англия банкидан ўз олтинларини олиб чиқиб кетишни бошлаган эди. Бугунги кунда Россиянинг олтин-валюта резервларида валюталар миқдори кескин камайтирилиб қимматбаҳо металлар миқдори оширилмоқда. Ва ушбу бойликлар хорижда эмас Россия Марказий банкида сақланмоқда.

Олтин кўп, у бизга ҳеч қанақа пул келтирмайди - Молия вазири ўринбосари

Bloomberg ёзишига кўра, Россиянинг “Олтин стратегияси” - йирик иқтисодга эга бўлган давлат доллардан воз кечсада ўзини “жуда яхши ҳис қилаётганини” бутун дунёга кўрсатди.

Энди бўлса ушбу “Олтин васвасаси” Евроиттифоқнинг бошқа давлатларини ҳам қамраб олган. Уларга нисбатан санкциялар қўллаш кутилмаётган бўлсада, ушбу давлатлар ўз олтинларини глобал хавфлардан ҳимоя қилиш мақсадида уйига қайтармоқда.  

“Шу ҳафтанинг ўзида Польша ҳукумати 100 тонна олтинни ватанига қайтаришни якунлади. Венгрия ҳам олтин заҳираларини миқдорини оширмоқда”, - деб ёзади Bloomberg.

Шу билан бир вақтда Словакиянинг собиқ бош вазири Роберт Фицо яқинда бир муҳим мулоҳаза билдирган эди.

Россия аҳолисига доллар ўрнига олтин таклиф қилинди

“Баъзан Ғарбий ҳамкорларингиз  сизга панд бериши мумкин. <…> Ишончим комилки, Ер юзида бирор кор ҳол содир бўлса - биз бир грамм ҳам олтин кўрмаймиз.”, - деган эди Фицо Англия банки сиёсий қарашлар туфайли Венесуэла ҳукуматига тегишли олтинни қайтаришдан бош тортганини эслаб.

Венгрия президенти “миллат бойлиги хавфсизлигини ошириш” мақсадида олтинларни олиб чиқиб кетаётганини айтган эди.

Сербия президенти Вучич ҳам олтин заҳираларини оширишга қарор қилганини хабар қилган ва “Биз дунёда кризис қайси томонга ҳаракатланаётганини кўриб турибмиз”, деган эди.

Ўзбекистон олтин экспорти 60 %га ошди

Яқинда Нидерланд ҳам ўзининг 122 тонна олтинини Лондондан олиб чиқиб кетди. Ўшанда Нидерланд Марказий банки “агар дунёда монетар тизимни қайта ташкиллаштириш бошланса, олтин заҳиралари дунё валюта тизимни тиклашга асос бўлиши мумкин”, - деган эди.

Шу ўринда америкалик таниқли миллиардер Рэй Далио яқинда доллар ва доллар мажбуриятлари АҚШ бюджет сиёсати ва Федрезерв хатолари туфайли барбод бўлиши мумкин, - деган эди ва молиячиларнинг машҳур иборасини эсга олганди: “Олтин – бу эгалик қилиш мумкин бўлган ва ҳеч кимнинг қарзи бўлмаган - ягона активдир”.