Россиядан Тожикистонга пул ўтказиш тўхтатиб қўйилди

Россия пул ўтказиш тизимлари Тожикистондаги пул бериш пунктларидаги ишларини вақтинча тўхтатиб қўйишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Россиянинг қатор тизимлари Тожикистонга пул ўтказмаларни тўхтатиб қўйишди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон хабар қилмоқда.

Хабарда ёзилишича, банк бўлимларида ўз пулларини ололмаётган одамлар тўпланган. “Western Union”, “Contact”, “Юнистрим”, "Золотая корона" ва “MoneyGram” тизимлари орқали пул бериш ишламаяпти.

Хориждан Ўзбекистонга тез ва арзон пул ўтказиш тизими ишга тушди

"Золотая корона” бўлими ходимлари Sputnik Тожикистон билан суҳбатда тизим аввалгидай ишлаётгани, ҳеч қандан чеклов йўқлигини таъкидлашган. “MoneyGram” тизими ходимлари ҳам узилишлар тўғрисида маълумот келиб тушмаганини маълум қилишган ва агар пул олишда муаммо туғилса, ишонч телефонларига қўнғироқ қилишни тавсия қилишган.

“Юнистрим” банки бўлимидаги мутахассислар Тожикистондаги бўлимларда пулни миллий валютада бериш вақтинча тўхтатиб қўйилганини айтишган. Шунингдек, доллар, евро ёки рубль жўнатиш мумкинлигини қўшимча қилишган.

Тожикистон Миллий банки жорий йилнинг 3 декабридан миллий прецессинг марказни ишга туширган ва бу Тожикистонга пул ўтказиш жараёнини ўзгартиради.