Хориждан Ўзбекистонга тез ва арзон пул ўтказиш тизими ишга тушди

© Sputnik / Алексей Сухоруков / Медиабанкка ўтишМонета номиналом один рубль на банкноте один доллар США
Монета номиналом один рубль на банкноте один доллар США - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ипотека банк, Visa ва Mastercard ҳамкорлигида хориждан Ўзбекистонга тез ва арзон, 24 соат ишлайдиган пул ўтказиш тизими ишга тушди.

ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда яна бир халқаро пул ўтказмалари тизими ишга тушди, деб хабар қилмоқда “Ипотека банк” матбуот хизмати.

Paysend номли янги тизим Ипотека банк Visa ва Mastercard халқаро тўлов тизимлари ҳамкорлигида ишга туширилган. Ундан фойдаланиш учун халқаро банк картаси ва смартфон бўлса кифоя. Банкка бориш ва навбатга туришга ҳожат йўқ. Сервис 24 соат ишлайди ва пул ўтказмалари учун кам миқдорда комиссия олади.

Монеты США и монета номиналом один рубль на банкноте один доллар США - Sputnik Ўзбекистон
Ўтган 2019 йил даврида Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми аниқланди

Масалан, Россиядан пул ўтказмалари учун – 49 рубл, Қозоғистондан – 122 тенге, Европадан – 1,5 евро, АҚШдан – 2 доллар. Тизим тўлов суммасидан қатъий назар ушбу тўловдан ортиқ ҳақ олмайди.

Маблағ ўзбекистонлик фойдаланувчининг банк картаси рақамига 1 дақиқа ичида келиб тушади. Хорижий валютада юборилган маблағлар сўмга айлантирилади.

Айни дамда ушбу тизим орқали Ўзбекистондан хоржга пул ўтказишнинг имкони йўқ, фақат хориждан Ўзбекистонга ўтказиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, йил бошида Россиянинг энг йирик банки - Сбербанк Western Union тўлов тизими билан ҳамкорликда, 1 % тўлов олинадиган халқаро пул ўтказмалари тизимини ишга туширган эди. Унда пул олувчи пин код ёрдамида маҳаллий банк бўлинмасидан нақд пул олиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0