ТОШКЕНТ, 3 дек – Sputnik. Фарғона вилояти Марғилон шаҳри ҳокимининг собиқ ўринбосари ўз уйидан осилган ҳолда топилган, деб хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.
“Фарғона шаҳар ИИБ навбатчилик қисмидан 30.11.2019 йил соат 11-00 ларда келиб тушган хабарга кўра, 15.11.1984 йилда туғилган Тухтаматов Элёрбек Дилижоновичнинг яшаш хонадони ертўласида кабелдан сиртмоқ ясаб, ўзини ўзи осиб вафот этган”, - дейилган маълумотномада.
Айни вақтда Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Тухтаматов 2018 йил 20 августда Марғилон шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланиб, 2019 йил 2 апрель куни ўз хоҳишига кўра эгаллаб турган вазифасидан озод этилганди.