Ортиқхўжаев сўзларида реал таҳдид йўқ – Бош прокуратура хулосаси

© Uznews.uzПрокуратура
Прокуратура - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бош прокуратура Ортиқхўжаев сўзларида жиноят эмас мансабдор шахснинг одоб-ахлоқи бузилиш аломатларини аниқлади.

ТОШКЕНТ, 27 ноя – Sputnik. Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Кун.уз журналистлари орасида бўлиб ўтган воқеаларни текширган Ўзбекистон Бош прокуратураси "Артикходжаев сўзларида реал таҳдид йўқ” деб топиб, жиноий иш қўзғатишдан воз кечди.

"Бироқ унинг ножўя сўзлари умумий тарзда айтилгани, муайян шахсга қаратилмаганлиги, реал таҳдид йўқлиги боис, Ж.Артикходжаевнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари мавжуд эмас. Шу сабабли ЖПКнинг 83-моддаси 2-қисмига асосан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинди", - дейилган Бош прокуратура расмий хабарида. 

Ундан ташқари, Бош прокуратура Артикходжаев сўзларида давлат хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилмасдан, ҳақоратли ва қўпол сўзларни ишлатганини аниқлаган ва ушбу ҳолат юзасидан Ҳукуматга мурожаат йўллаган.

Янгиликлар лентаси
0