"Ичимда олов ёнмоқда": Нурмагомедов Фергюсонга қарши жанг ҳақида

UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов америкалик Тони Фергюсонга қарши жанг олдидан ўз мотивацияси ҳақида айтиб берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 дек – Sputnik. UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов америкалик Тони Фергюсонга қарши жанг олдидан ўз мотивацияси ҳақида айтиб берди.

Доғистонлик йигит Американи забт этади деб ҳеч ким ўйламаганди – Ҳабиб Нурмагомедов

Нью-Йоркда 2020 йил 18 апрелда Нурмагомедов ва Фергюсон жанги бўлиб ўтади.

“Бу мен учун энг узоқ кутилган жанг. Мен 31 ёшдаман – бу инсон ўз қобилиятлари энг юқори чегарасида бўлган ёшдир. Мен аввалгидан ҳам, кўпроқ машқ қиламан, чунки рақиб хавфли. Сўнгги жангларда менга бундай мотивация етишмаганди. Янвинта, Конор, Барбоза, Порье – Фергюсен даражасидаги рақиблар эмас. Мен ичимда олов ёнаётганини ҳис қиляпман”, - дейди Нурмагомедов.

2019 йил сентябрда Нурмагомедоев америкалик Дастин Пуарье устидан ғалаба қозониб, UFC чемпионлик камарини ҳимоя қилганди.