- Ушбу сайлов кампаниясида қандай янгиликлар жорий этилган?
Энг асосийси – биз ушбу сайловларга янги қонун билан бормоқдамиз. У олдин амал қилган бешта норматив-ҳуқуқий актлар ўрнига қабул қилинган. Яъни, бу ўйин қоидаларини янгиловчи, бутунлай янги тизим.
Ундан ташқари биз халқаро кузатувчиларнинг сайлов жараёнини такомиллаштириш ҳақидаги маслаҳатларини ҳисобга олган ҳолда сайловчилар ягона электрон рўйхатини жорий этдик. Бу республика миқёсидаги маълумотлар базаси бўлади. Айни дамда унга 18 ёшга тўлган, овоз бериши ҳуқуқига эга бўлган 20,6 миллион фуқаро киритилган.
Ана шундай дастур илк бор 2017 йилда Тошкентдаги маҳаллий сайловларда синовдан ўтган эди. Энди бўлса биз ушбу ечимни республика миқёсида қўлламоқдамиз.
Ундан ташқари оғир жиноят содир этмаган, жамият учун хавфли бўлмаган судланган шахсларга ҳам биринчи маротаба овоз бериш ҳуқуқи берилди.
Шунингдек, биз сайловда кузатувчи бўлиши мумкин бўлган фуқаролар тоифаларини ҳам кенгайтирдик. Олдин кузатувчилар сафига фақат сиёсий партиялар вакиллари ва хорижий кузатувчилар кирган бўлса, энди оддий ўзбекистонликлар, маҳаллар вакиллари ҳам сайловнинг қонуний ўтказилаётганини кузатиб боришлари мумкин
Яна бир янгилик – бу хориждаги сайловчилар билан янада кенгроқ ишлаш. Турли маълмотларга кўра, айни дамда 2 миллионга яқин фуқаролар хорижий юртларда. Биз улар ҳам овоз беришлари учун барча шароитларни яратишга ҳаракат қилмоқдамиз. Бунинг учун биз ташқи ишлар вазирлиги, элчихона ва консулхоналар билан яқин алоқаларни йўлга қўйганмиз. Мамлакат ичида сайлов ўтказиш бу бир нарса бўлса – хорижда сайлов ташкил қилиш анча мураккаб ишдир. Биз ОАВ вакилларини фаол таклиф қилмоқдамиз. Одамларга улар у ёки бу мамлакатларда қандай овоз беришлари мумкинлиги ҳақида маълумот бериб бормоқдамиз. Натижа ижобий бўлишига умид қиламиз.
- Олдин амал қилган қонунларни ўзгартиришга нима сабаб бўлган?
- Мен ҳуқуқшунос сифатида шуни айтишим мумкин. Олдин бир вақтнинг ўзида 5та қонун паралел равишда амал қилган. Уларнинг айрим нормалари бир-бирига зид бўлган. Баъзан сайлов қўмиталари муайян вазиятда қандай йўл тутиш кераклигини билмай қоларди: бир қонунда бундай бошқасида бошқача ёзилгани сабабли.
Энди бўлса ушбу муаммолар бартараф этилган, нормалар ягона шаклга келтирилган. Бундай муаммолар энди такрорланмайди.
- Сиз халқаро ташкилотлар тавсиялари ҳақида гапирдингиз. Улар орасида Ўзбекистон қабул қилмаганлари ҳам борми?
- Ҳа, бор. Маслан бизга номзодларни хусусий шахслар ёки бизнес тузилмалари томонидан молиялаштиришни таклиф қилишган эди. Лекин бу борада бизнинг ўз фикримиз бор – бизда одамлар ва плюрализм кураши, пул ва капитал кураши эмас. Айнан шу сабабли, барча сайлов жараёнлари давлат томонидан молиялаштирилади. Биз барча партиялар ва барча номзодлар учун тенг миқдорда маблағ ажаратамиз, ва шу билан уларга тенг имкониятлар берамиз.
Олий Мажлисга номзодлар учун – 10,6 миллион, вилоят номзодларига – 2 миллион ва туман номзодларига – 1 миллион сўмдан. Республика бўйича бизда жами 35 минг номзод бор.
- Халқаро стандартларга мос сайловлар ўтказиш учун қандай ишлар қилинмоқда?
Мен боя айтганимдек, биринчи навбатда бу янги қонун. Биз миллий норматив-ҳуқуқий асосни умумжаҳон талаблари ва тенденцияларига мувофиқлаштирдик.
Бунинг яққол мисоли сифатида – парламентда квоталар бекор қилиниши. Олдин экология партия учун квота мавжуд эди. Энди улар Қонунчилик палатасидаги ўринлар учну барча билан баробар курашади. Қуйи палата фақат сайловчилар томонидан аниқланади.
- Айтмоқчи, экологлар сайловда илк бор иштирок этмоқда. Улар буни қандй уддалашмоқда?
- Ҳа, улар бу ишда пионерлар. Олдин улар учун 15 кафолатланган ўрин бор эди. Энди эса ушбу амалиёт бекор қилинган. Улар ўз жойларини йўқотишлари ёки аксинча кўпайтиришлари ҳам мумкин. Бу очиқ кураш бўлади. Улар қандай натижага эришиши бизга ҳам қизиқ.
- Сизнингча бугунги кунда Ўзбекистонда ўртача сайловчи қандай кўринишга эга? Сўнгги йилларда у ўзгардими?
- Албатта, электорат ўзгарган. Биринчи навбатда бу республикада олиб борилаётган ислоҳотлар билан боғлиқ. Очиқлик, ОАВга берилган эркинлик ҳам бу борада ўз вазифасини бажарди. Бугунги кунда ҳар бир фуқаро депутатлар, сенаторлар ва вазирликлар олдида муайян масалаларни қўйиб уларни ҳал қилишни талаб қилишмоқда. Бугун фуқаролар келажак уларга боғлиқ эканини яхши тушунишмоқда. Ушбу сайловларда сайловчилар фаол бўлишига ишончим комил.
Айтмоқчи, Жамоат фикрини ўргани фонди томонидан ноябрда ўтказилган сўровларга кўра, 90 % аҳоли сайловда иштирок этишга тайёр. Сентябр ойида ушбу кўрсатгич 82%ни ташкил қилган эди. Албатта бундай ўзгариш бизни фақат хурсанд қилади. Амалда қандай бўлишини кўрамиз, лекин мен фуқароларнинг фаол иштирок этади деб умид қилмоқдаман.
- 18 ноябрда сайловолди кампанияси расман бошланган эди. МСҚ ушбу жараённи қандай ташкиллаштирган, партияларга агитациялар шакллари ҳақида қанчалик тўлиқ маълумот берилган?
- Биз ўз томонимиздан қилишимиз керак бўлган ҳамма ишларни бажардик: барчага бир хил эфир вақти, агитация учун маблағ, ОАВ билан мулоқот қилиш имконияти ажратдик. Шунингдек ҳамда сиёсий кураш олиб боришнинг умумий принципларини тушунтирдик. Энди партиялар агитацияга киришди. Уларнинг ҳар бирида ўз қарашлари, ўз иш тутиш услублари бор. МСҚ иштирокчиларнинг қоидаларга риоя қилиш жараённи кузатиб турибди холос.
- Одатда ахборот майдонида унчалик фаол бўлмаган партиялар ҳозир анча фаоллашган. Сизнингча ушбу номутаносибликни нима билан тушунтириш мумкин?
- Меним бу ҳолат бутун дунда шундай. Ҳозир партиялар фаол равишда овозлар учун курашмоқда. Улар сайловчилар диққатини ўзларига фаол жалб қилишга ҳаракат қилишмоқда. Бошва вақтда эса партиялар орасида мафкуравий кураш парламент ичида содир бўлади. Шунинг учун ҳам буни оддий сайловчи кўрмайди.
- Сайловолди кампанияси давомида бирор қонунбузарлик қайд этилганми?
- Кампаниянинг фақат иккинчи ҳафтаси тугади. Ҳозирча номзодлар ёки ОАВ вакиллари томонидан йўл қўйилган бирор камчиликни сезмадик. Лекин бизга мурожаатлар доимий равишда келиб тушмоқда. Ҳозирча ҳаммаси қонун доирасида. Биз кузатишда давом этамиз.
- Бу йил номзодлар орасида аёллар сони 40 %дан ошди. Сиз ушбу ўзгаришга қандай қарайсиз ? Ушбу жараён қанчалик табиий ? Бугунги кунда аёллар сиёсатга киришга тайёрми ёки ушбу номзодлар фақат минимал квотага тўғри келиши учун қўйилган холосми?
- Албатта бу ижобий вазият. Аёллар иштирокига келсак, бизда аёл номзодлар учун 2004 йилдан буён амал қилиб келаётган 30 %ли энг кам чегара бор эди. Агар ушбу кўрсатгич ошган бўлса, демак партиялар муносиб номзодлар топишга муваффақ бўлишган ва ушбу номзодлар парламентдаги жой учун бошқалар билан баравар курашишга тайёр.
Давлат органлари ва парламентда аёллар борлиги – қонунчиликда аёл ва эркаклар манфаатларини ҳисобга олиш учун хизмат қилади. Янги қонунларни ишлаб чиқишда аёллар ва болалар манфаатлари тўлиқ ва аниқ ҳисобга олинади. Аёлларнинг ҳукуматга келишига нақадар фаол ҳаракат қилсак, жамиятда аёллар билан боғлиқ муаммолар шунчалик тез ҳал бўлади.
- Бу яқинда қабул қилинган гендерлар тенглиги ва аёлларни маиший зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳақидаги қонунлар билан боғлиқми?
- Ушбу икки жуда муҳим қонуний актлар, аёл парламентарийларимиз томонидан ишлаб чиқилган эди. Лекин бу аёл депутатларни фақат қонунчилик соҳасида кўриш керак дегани эмас. Аёллар бугунги кунда маънавий тарбия, тадюбиркорлик ва иқтисодий ислоҳотлар соҳасида ҳам кўплаб ташаббуслар билан чиқишмоқда.
- Ўзбекистонда электрон овоз бериш истиқболлари қандай?
- Электрон овоз бериш, бу умумжаҳон тренди. Ундан айрим мамлакатларда сайловга одам кам келишини олдини олиш чораси сифатида ҳам фойдаланишади. Албатта, фуқаролар учун сайлов комиссиясига келиб вақт кетказишдан кўра, масофадан туриб овоз бериш анчагина қулай.
Лекин ушбу технологиянинг ўзига яраша камчиликлари ҳам бор. Масалан, яширин овоз бериш, сайлов натижаларини қалбакилаштириш, ахборот хавфсизлиги муаммолари. Ушбу тизимни киритишла уларни ҳисобга олиш керак. Биз Ўзбекистонда электрон овоз бериш тизимини босқичма-босқич киритишга келишиб олдик.
Ушбу йўлни биз сайловчилар ягона рўйхати тузишдан бошладик. Биз шунингдек аҳолини огоҳлантириш учун замонавий технологиялардан ҳам фаол фойдаланмоқдамиз. Бунинг учун биз фуароларга қонунчилик нормалари ҳақида маълумот берувчи махсус мобил илова ишга туширдик. Электрон овоз бериш тизимини босқичма-босқич ишга туширамиз.
- Олинда турган сайловлар шаффофлигини қандай технологиялар ёрдамида таъминлашни режалаштирмоқдасизлар?
- Бу борада асосий вазифа кузатувчиларга юкланади. Бизда 5та сиёсий партия бор. Ҳар бир сайлов участкасида ҳар бир партиядан бир нафар вакил ва ОАВ вакили бўлади. Бундай кучли назорат остида бирор нимани сохталаштиришнинг иложи бўлмаса керак. Менимча, бу сайлов жараёни ва натижаларини ҳисобга олишнинг энг самарали услуби бўлса керак.
Ундан ташқари, дастлабки лойиҳа сифатида биз 60та сайлов участкасида онлайн-трансляция учун 120та камера ўрнатамиз. Улар вазиятни халқаро пресс-центрга кўрсатиб туради. Видеотасвир соат 08:00 дан 20:00 га қадар реал вақт давомида ичида олиб борилади. Кузатувчилар айни дамда сайлов участкаларида нима бўлаётганини кўриб туришади.
- Сиз сайлов олдидан сайловчиларга нима деган бўлар эдингиз?
- Менинг асосий тилагим – ватанимиз келажагига бефарқ бўлмаган барча фуқаролар 22 декабр куни сайлов участкасига келиб ўзлари муносиб деб топган номзодга овоз беришдир.