Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси Душанбеда чемпион бўлди

Тожикистонда бўлиб ўтган “CAFA U-23 Women’s Championship-2019” мусобақаси бугун, 28 ноябрь куни ўз ниҳоясига етди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси “CAFA U-23 Women’s Championship-2019” ғолиблигини қўлга киритди.

Ўзбекистонда 5 март “Спорт куни” деб эълон қилиниши мумкин

Бугун “CAFA U-23 Women’s Championship-2019” мусобақаси Душанбеда ўз ниҳоясига етди.

Унда муддатидан аввал чемпионлик масаласини ҳал қилган Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси бугун охирги ўйинини Тожикистонга қарши ўтказди.

Қизиқарли тарзда кечган баҳсда ўзбекистонлик футболчи қизлар рақибалари дарвозасига жавобсиз 3 та гол киритишга муваффақ бўлишди.

Дилдора Нозимова,  Умида Зоирова ва Нилуфар Қудратовалар голлар муаллифига айланишди.