Ўзбекистонда 5 март “Спорт куни” деб эълон қилиниши мумкин

© Sputnik / Рамиз БахтияровМеждународный турнир по курашу в Ташкенте
Международный турнир по курашу в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

ТОШКЕНТ, 25 ноя – Sputnik. “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

Болельщики сборной Узбекистана по футболу во время матча с Японией - Sputnik Ўзбекистон
Футбол, букмекерлик ва видео ёрдамчи ҳакам тизими: президент қарори тайёрланди

“2020 йилдан бошлаб 5 март куни “Спорт куни” деб эълон қилинсин”,- дейилган ҳужжатда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари, мутасадди вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари ва ташкилотлар турли оммавий тадбирлар, спорт мусобақалар, фестиваллар, марафонлар ва бошқа тадбирларни мос тарзда, тантанали равишда ўтказишни таъминлаши белгиланган.

Шунингдек, оммавий ахборот воситаларига “Спорт куни”ни нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилган.

Ҳужжатга жисмоний тарбия ва спортни 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси ва 2020 йилда амалга ошириш бўйича йўл харитаси илова қилинган.

Ҳужжат 7 декабргача муҳокама қилинади.

Янгиликлар лентаси
0