Ўзбекистон ИИВ биринчи марта қозоқ ҳамкасблари билан "нолегал" операциясини ўтказди

Ўзбекистон ИИВ хорижий фуқароларни вақтинча ушлаб туриш марказларида сақланаётган, турли сабабларга кўра ватанга қайтиб келаолмаётган 83 нафар фуқароларга нисбатан ҳеч қандай қонуний чоралар кўрилмасдан, Қозоғистон ҳудудидан чиқариб юборишга эришган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 ноя - Sputnik. Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон Ички ишлар вазирликлари Нур-Султон, Олма-ота ва Чимкент шаҳарларида "Нолегал" тезкор-профилактик тадбирларини ўтказди, деб хабар қилмоқда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати.

Қозоғистонда 55 нафар ўзбек мигрантларини олиб кетаётган автобус бузилиб қолган - ТИВ

Тадбир миграция соҳасида олиб борилаётган ишларни ўрганиш, чет-элга меҳнат қилиш учун чиқиб, қийин аҳволга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларини аниқлаш, уларни ватанга қайтаришда амалий ёрдам кўрсатиш, қидирувда бўлган шахсларни ушлаш, ноқонуний миграция ва унинг салбий оқибатлари ҳақида тушунтиришлар бериш мақсадида амалга оширилган.

Ҳамкорликда ўтказилган тадбирлар натижасида, Ўзбекистон ҳудудида жиноят содир этиб, суд ва тергов органларидан яшириниб юрган 3 нафар ҳалқаро қидирувда бўлган шахслар қўлган олинган.

Миграция қонунчилигини бузган 6 нафар (1 нафар Қозоғистон давлат чегарасини қасддан ноқонуний кесиб ўтиш, 1 нафар ноқонуний миграцияни ташкил этиш, 4 нафар суд ҳукми, суд қарори ёки бошқа суд ҳужжати ёки ижро варақаси ижро этилмаслиги) Ўзбекистон фуқаролари жиноий жазога тортилган бўлиб, чет эл фуқароларини ишчи кучидан фойдаланиш қоидаларини бузган 56 нафар Қозоғистон фуқаролари (иш берувчи)га нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Ўзбекистонликлар ички органларини Қозоғистонда сотишган

Шунингдек, 186 нафар Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистонда бўлиш қоидаларини бузганлиги учун мажбурий тартибда давлатдан чиқиб кетиш бўйича суд томонидан ажрим чиқарилган ҳамда 427 нафар шахснинг Қозоғистонда бўлиш муддати қисқартирилган.

Тадбирлар давомида 2 мингдан зиёд Ўзбекистон фуқаролари билан, мазкур давлатда бўлиш тартиб қоидаларини бузмаслик юзасидан алоҳида профилактик суҳбатлар ўтказилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон делегацияси томонидан Нур-Султон, Олма-ота ва Чимкент шаҳарларида жойлашган хорижий фуқароларни вақтинча ушлаб туриш марказларида сақланаётган жами 218 нафар шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган фуқаролар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, улар орасидан ёрдамга мухтож бўлганларга ватанга қайтариш бўйича чора тадбирлар белгиланган.

Қозоғистондаги аянчли ЙТҲда 3 нафар ўзбекистонлик қурбон бўлди

Тадбирлар давомида, Қозоғистон ИИВ билан икки давлат ўртасидаги "реадмиссия" ҳақидаги келишувига асосан, хорижий фуқароларни вақтинча ушлаб туриш марказларида сақланаётган ва мажбурий меҳнат эксплуатациясига тушиб қолган ҳамда турли сабабларга кўра ватанга қайтиб келаолмаётган 83 нафар (23 нафари қайтарилди) фуқароларга нисбатан ҳеч қандай қонуний чоралар кўрилмасдан, Қозоғистон ҳудудидан чиқариб юборишга келишилган.

Шу билан бирга, Чимкент шаҳри ва Туркистон вилоятида жойлашган  “Самал ва Сариагаш” номли ҳалқаро автовокзалларда, Россия давлатига чиқиб кетадиган автотрассаларда турли хил нохуш ҳолатлар содир этилишини олдини олиш (об-ҳаво шароити ёмонлашганлиги сабабли) мақсадида, автобус ҳайдовчилари ва йўловчилар орасида профилактик-огахлантирув ишлари ўтказилган.

Ҳозирги кунда, Қозоғистон ҳудудида икки давлат ИИВлари ва “Сана-Сезим” жамоатчилик фонди иштирокида ўтказилган тадбирлар натижасида, 23 нафар қийин аҳволга тушиб, айримлари эса мажбурий меҳнат эксплуатациясига тушиб қолган ҳамда 10-15 йил давомида ватанга қайтиб келолмаётган Ўзбекистон фуқароларига, Қозоғистондаги Ўзбекистон элчихонаси орқали "Ватанга қайтиш гувоҳномаси" консуллик тўловлардан озод этилган ҳолда расмийлаштирилиб, Ташқи меҳнат миграция агентлиги кўмагида “Олма-ота – Тошкент” авиарейси билан (авиачипта олиб берилиб) олиб келинишига эришилган.

Мазкур фуқароларга, Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги биносида тиббий (рентген текширув, қон анализлари текшируви, турли юқумли касалликларга текширув), психологик ва юридик ёрдамлар кўрсатилиб, яшаш манзилларига етиб олишлари учун энг кам иш хаққининг бир баровари миқдорида пул маблағлари ажратилган.