Ғаниев Татаристон билан товар айирбошлашни мувозанатга келтиришни таклиф қилди

Ўзбекистон 2019 йил якунига кўра Татаристон билан товар айибошлаш ҳажми 150 миллион долларгача ўсишини кутмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Ўзбекистон 2019 йил якунига кўра Татаристон билан товар айибошлаш ҳажми 150 миллион долларгача ўсишини кутмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Элёр Ғаниев маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Тошкентда сешанба куни “Ўзбекистон – Татаристон” бизнес форуми бўлиб ўтди. Унда кеча Ўзбекистонга хизмат сафари билан келган Татаристон президенти Рустам Минниханов қатнашди. Илгари у Самарқандда КамАЗ русумли автоуловларни йиғишга мўлжалланган “УзАвто Траилер” МЧЖнинг янги ишлаб чиқариш линияси очилиш маросимида иштирок этган эди.

“Татнефть” Ўзбекистонга келди

“Биз Татаристон билан товар айирбошлашнинг ўсишини мамнуният билан қайд этамиз. Агар 2017 йилда 92 миллион долларни ташкил этган бўлса, 2018 йилда 145 миллионга етди. Жорий йил якунига кўра камида 150 миллион долларга ўсишини кутяпмиз”, - деди Элёр Ғаниев.

У Ўзбекистон Татаристон билан савдода салбий сальдога эга эканини қайд этди, аммо “бундан унча ташвиш тортмайди, чунки у ердан импорт қилинаётган маҳсулотлар, технология, асбоб-ускуналар, хом ашёларга Ўзбекистонда талаб катта”.

“Бироқ товар айирбошлашимизни мувозанатга келтиришни истар эдик. Биз арзон нархларда сифатли маҳсулотларнинг кенг рўйхатини, жумладан, енгил автомобиллар, енгил саноат молларини таклиф қилишга тайёрмиз, - деди бош вазир ўринбосари. Бу йил бизнинг тўқимачилик саноатимиз экспорти икки миллиард доллар атрофини ташкил этади, 2025 йилга келиб экспорт ҳажмини камида етти миллиард долларга етказишни режалаштирмоқдамиз. Яъни ушбу маҳсулот жуда рақобатбардош, нафақат сифат жиҳатдан, балки нарх жиҳатдан ҳам”.

Ғаниевнинг сўзларига қараганда, Татаристон Ўзбекистон-Россия минтақалараро ҳамкорликнинг ривожланишида - унинг кучли иқтисодий, саноат, технологик, илмий-техник салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда алоҳида ўрин тутади.

Самарқанддаги КАМАЗ қўшма корхонасида янги цех ишга тушди

Татаристон ва Ўзбекистон ўртасидаги яқин ҳамкорликнинг далили ўзбек корхоналарининг Татаристон Республикасининг “Химград”, “Татнефт”, “КамАЗ”, “Эидос-тиббиёт”, “Тацпиртпром”, “Данафлех”, “Посис”, Л.Я. Карпов номидаги кимё заводи каби компаниялари билан ҳамкорлигида намоён бўлади. Ғаниёв бу рўйхатни давом эттириш мумкинлиги таъкидлади.

Шу билан бирга у Ўзбекистон Татаристоннинг кичик бизнеси ва йирик корхоналарига бирдек эътибор қаратди.

“Татарстан – Ўзбекистан” форуми пойтахтдаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида бўлиб ўтди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад Татаристон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестиция лойиҳаларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишдан иборат эди.