ЖСТ Ўзбекистон учун янги бозорлар, ёхуд миллий ишлаб чиқарувчига зарба

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига киришидан қайси тармоқлар фойда ва қайси бири зиён кўришини Sputnik Ўзбекистон мухбири ўрганиб чиқди.
Sputnik

ЖСТ – Ўзбекистон саноати учун имкониятлар

Дунёнинг аксарият давлатлари жаҳон савдо ташкилотига киради. Озарбайжон, Беларусь, Туркманистон ва Ўзбекистон ҳали ЖСТга аъзо эмас.

Россия ҳукумати қошидаги Молия университети проректори, иқтисод фанлари доктори Алексей Зубецнинг фикрига кўра, ташкилот ҳанузгача мамлакатлар ўртасидаги савдо оқимларини жиддий равишда осонлаштирадиган восита бўлиб қолмоқда.

Мирзиёев босим остида эгиладиган сиёсатчи эмас - Сафоев ЕОИИ музокаралари ҳақида

“Ўзбекистонда саноат тез суръатлар билан ўсиб бормоқда – йилига қарийиб 7 фоизга. Албатта, республика саноат маҳсулотларининг ташқи бозорларида янада қулай савдо режим балансини таъминлашдан мафаатдор бўларди. Шу сабабли ЖСТга аъзо бўлиш - иқтисодиётни ривожлантиришга ёрдам берадиган ижобий омил ҳисобланади”, - дейди Зубец.

Бундан ташқари, экспертнинг фикрига кўра, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо шароитлари яхшиланади, чунки Россия республикани ЖСТга киришда ёрдам беришга тайёр.

“Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистон савдо балансида жиддий муаммоларга дуч келмоқда: айни дамда мамлакат экспорт қилишга нисбатан кўпроқ импорт қилмоқда. ЖТСга кириш эса Ўзбекистон ташқи бозорларга чиқишни осонлаштиради, савдо балансини тўғрилашга ёрдам берадиган омиллардан бири бўлиши мумкин”, - деб қўшимча қилди мутахассис.

МДҲ давлатлари институти иқтисодиёт бўлими бошлиғи Аза Мигранян таъкидлашича, ЖСТга кириш қайта ишланган маҳсулотларнинг ҳаракатини сезиларли даражада тартибга солади.

Европа иттифоқи Тошкентнинг ЕОИИ ва ЖСТга қўшилишида муаммони кўрмаяпти

“Ва айнан шу - ЖСТга кириш, Ўзбекистон иқтисодиётига қайта ишланган маҳсулот экспорт ҳажмини ошириш учун рағбатлантирувчи омил бўлиб хизмат қилиши мумкин, умуман олганда, бу ҳар қандай давлат ривожланиши, хусусан Ўзбекистон мақсадларига мос келади, чунки қўшилган қийматнинг ошиши доимо даромад кўпайишига олиб келади”, - деб ҳисоблайди эксперт.

Миграняннинг фикрига кўра, ЖТС аъзо бўлиши Ўзбекистон иқтисодиётининг қуйидаги тармоқларига ижобий таъсир қилади: автомобилсозлик, кимё саноати, металлни қайта ишлаш ва тўқимачилик.

ЖСТ – Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилар учун таҳдид

Ma’no тадқиқот ташаббуслари маркази директори Бахтиёр Эргашев ЖСТга киришга танқидий қарамоқда.

Унинг фикрига кўра, ташкилотга аъзо бўлишдан миллий ишлаб чиқарувчи зарар кўриши мумкин.

“Масалан, жуғрофий омил туфайли, Ўзбекистон автомобилсозлиги дастлаб заиф рақобатбардош устунликларга эга эди. ЖТСнинг биринчи қурбонларидан бири автомобилсозлик бўлади. Ҳозирда эса маҳаллийлаштириш дастурлари доирасида турли бутловчи қисмларни ишлаб чиқарадиган автомобилсозлик кластерида 50 дан ортиқ корхона ишламоқда ва у ерда 50 минг ишчи ишлайди”, - дейди мутахассис.

Шавкат Мирзиёев иқтисодчи сифатида ЕОИИ фойдаси ва хатарини тушунади - Матвиенко

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиши жараёнида бошқа давлатлар кириш учун ноқулай шароитларни яратади, ва республика ўз ишлаб чиқарувчиларини ҳимоя қилиши қийин бўлади, дея қўрқмоқда эксперт.

“Ўзбекистон йирик тўқимачилик давлатлари - Хитой, Ҳиндистон, Бангладеш орасида яна бир рақобатчи сифатида пайдо бўлади. Ушбу бозорда яна бир ўйинчини ҳеч ким ижобий қарши олмайди ва бу ҳақиқат”, - деб ҳисоблайди эксперт.

Бахтиёр Эргашев таъкидлашича, Ўзбекистон экспорт салоҳияти ЖСТдан ташқарида ҳам ривожланиши мумкин. У ЖСТ аъзоси бўлган мамлакатлар: Россия ва Қозоғистон бозорларида муваффақиятли фаолият юритаётган чарм, тўқимачилик маҳсулотларини мисол тариқасида келтирди.

“Ўзбекистонга янги бозорлар керак, бунинг учун ЖСТга кириш шарт эмас, чунки мамлакат ҳозир ҳам ташкилот аъзолари билан ҳеч қандай муаммосиз ишламоқда”, - деб таъкидлади мутахассис.

Унинг сўзларига кўра, ташқи иқтисодий фаолиятда Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари, шунингдек, учта кучаётган "куч марказлари": Россия, Хитой ва Ҳиндистон билан ҳамкорлик қилиши керак. ЖСТга аъзо бўлиш ёки бўлмаслик катта аҳамиятга эга эмас.

Хулоса якунида эксперт, ЖСТ арбитраж функциялари ҳатто ташкилотга аъзо давлатлар томонидан тан олинмаётган вазиятда, унинг обрўси ва аҳамияти пасаймоқда, ЖСТ истиқболлари йилдан-йилга тобора ноаниқ бўлиб қолмоқда, бу ярим ўлик ташкилотга қўшилиш – бу давлат учун энг мақбул вариант эмаслигини таъкидлади.