Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Шавкат Мирзиёев иқтисодчи сифатида ЕОИИ фойдаси ва хатарини тушунади - Матвиенко

Oбуна бўлиш
Россия Федерацияси Федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралар натижалари ҳақида сўзлади. Учрашувда республиканинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши эҳтимоли масаласи ва шартлари муҳокама этилган.

Россия парламенти Юқори палатаси спикери сўзларига кўра, Тошкентнинг ушбу интеграллашув жараёнга қизиқиши бор, аммо бу каби муҳим қадам жуда синчков таҳлилни талаб этади.

Политолог Эдуард Полетаев - Sputnik Ўзбекистон
Эксперт: ЕОИИга аъзолик янги савдо йўлларини очади ва мигрантларга ёрдам беради

"Президент билан бу мураккаб мавзуга бир неча маротаба қайтдик. Шавкат Мирзиёев яхши иқтисодчи иқтисодчи сифатида ҳозирги савдо-иқтисодий шароитларда интеграциясиз яшаш мумкин эмаслигини яққол тушунади, бироқ якуний қарорни қабул қилиш учун турли соҳалар, меҳнат бозорида юзага келиши мумкин бўлган эҳтимолий хатарлар ва салбий оқибатларни таҳлил қилиб чиқиш лозим. Ҳозирда Россия томонидан бош вазир ўринбосари Антон Силуанов раҳбарлигида Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилиши учун имкон қадар оптимал шарт-шароитларни яратиш устида иш олиб бораётган икки томонлама гуруҳ фаолият олиб бораяпти. Фикримча, йил якунига қадар таҳлилий ишлар ўз якунига етади", - деб қайд этди Валентина Матвиенко Sputnik Ўзбекистон мухбири саволига жавоб берар экан.

Шу билан бирга, у ҳар қандай ҳолатда ҳам сўнгги қарорни Тошкент қабул қилишини таъкидлаб ўтди.

Бундан ташқари, Евроосиё иқтисодий иттифоқи иштирокчилари сонини кенгайтириш масаласи унга аъзо барча давлатлар томонидан, алоҳида тармоқларда мавжуд рақобат туфайли юзага келиши мумкин бўлган мураккабликларни ҳисобга олган ҳолда ҳал этилади.

"ЕОИИ — бу шунчаки имзо чекиш орқали интеграция иттифоқига қўшилиш дегани эмас. Ҳаммасини обдон чамалаб, ҳисоблаб чиқиш лозим — бу онгли ёндашув ва биз уни тушунамиз ва тўлалигича қўллаб-қувватлаймиз", - деб хотима қилди РФ ФК раиси.

Валентина Матвиенконинг Ўзбекистонга расмий ташрифи 3 октябрга қадар давом этади.

Янгиликлар лентаси
0