ХДП аёллар декрет таътилини уч йилдан 2 йилга қисқартиришни таклиф қилмоқда

Ўзбекистон Халқ демократик партияси икки ёшли болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиниши бўйича ташаббусни илгари сурмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 ноя - Sputnik. Ўзбекистон Халқ демократик партияси етакчиси Мақсуда Ворисова декрет таътилини уч йилдан икки йилга қисқартириш таклифини илгари сурмоқда, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Ўзбекистонда декрет пули тўлашнинг янги тартиби ишга туширилади

Партия ушбу таклифни жойларда ишлашга эҳтиёжманд бўлган ёш аёллардан тушган илтимосларга кўра, илгари сурмоқда.

"Аёлларнинг уйда ўтирган вақти, яъни бола тарбияси билан шуғулланадиган вақтини тўлиқ иш стажига қўшиш партиямиз сайловолди дастуридан ўрин олган. Ундан ташқари, болаларнинг икки ёшдан боғчаларга қабул қилиш таклифини илгари суряпмиз. Чунки аксарият оилалар - ёш оилалар, бунда аёллар фарзанди икки ёшга тўлгач ишлашга мажбур, у оилага даромад келтириши керак", - дейди Ворисова.

Партия вакили сўзларига кўра, бу режани амалга ошириш учун давлат МТМларида махсус тарбия гуруҳларини очиш керак бўлади.