Ўзбекистон мудофаа вазири ўринбосари лавозимдан озод этилди

Ўзбекистон мудофаа вазирининг ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 ноя - Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги тизимида қатор ўзгаришлар амалга оширилди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти.

Мудофаа вазирлиги аёлларни ҳарбий хизматга таклиф қилади

Ўзбекистон президентининг тегишли фармонига кўра, Ўзбекистон мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамов бошқа лавозимга тайинлангалиги муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнини Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги қўмондони полковник Ҳамдам Қаршиев эгаллаган.

Генерал-майор Азизбек Икрамов мудофаа вазирлиги тизимидаги фаолиятини 2017 йилда бошлаган. Бунга қадар Ички ишлар вазирлиги тизимида хизмат қилган.

Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги қўмондони лавозимига полковник Журъат Яқубов тайинланган.