Туркманистон президенти Ўзбекистонга келади

Мирзиёев ва Бердимуҳаммедов учрашувда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболларини муҳокама қиладилар
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 ноя - Sputnik. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов 28 ноябрь куни Ўзбекистонга келади, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Туркманбоши Мирзиёевга "жаннат" тулпорини совға қилди

"Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 28 ноябрь куни амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлади", - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, давлат раҳбарлари ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболларини муҳокама қиладилар ҳамда савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда қўшма лойиҳалар амалга оширилишининг боришини кўриб чиқадилар.

Президентлар, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашадилар.

Туркманистон президенти 29 ноябрь куни Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этади.

Мирзиёев: Туркманистон билан муҳокама қилинмаган масалалар қолмади >>>

Эслатиб ўтамиз, Туркманистон президенти 2018 йилнинг апрел ойи охирларида Ўзбекистонда бўлган эди. Ташрифнинг энг ёрқин лаҳзаларини мана шу ерда томоша қилишингиз мумкин.