Ўзбекистон МСК сиёсий партиялардан номзодларни рўйхатдан ўтказди

Рўйхатга олинган етти юз эллик номзоднинг 310 нафари ёки 41,3 фоизи хотин-қизларни ташкил этади. Бу беш йил олдин парламент сайловларидагидан қарийб 10 фоиз (31,8) кўп.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 ноя - Sputnik. Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси Олий Мажлисга бўлиб ўтадиган парламент сайловларига номзодларни рўйхатдан ўтказди.

“Ҳозирданоқ яхшироқ яшашни хоҳлаймиз”: Ⱪудратхўжаев сайловдан кутаётганлари борасида

Депутатликка номзодлар бешта сиёсий партияни тақдим этмоқда: булар Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеп), Ўзбекистон Халқ-демократик партияси (ЎХДП), "Миллий тикланиш" демократик партияси, "Адолат" социал-демократик партияси ва Экологик партия вакилларидир.

"Ҳар бир партиядан 150 нафардан рўйхатга олинган жами 750 номзоднинг барчаси олий маълумотли. Шулардан 310 нафари ёки 41,3 фоизи хотин-қизлардир. Бу 2014 йилнинг декабрида ўтган парламент сайловларидагидан қарийб 10 фоиз (31,8) кўпдир", - деб қайд этилган хабарда.

Номзодлар орасида ҳуқуқшунослар - 6,9, иқтисодчилар – 19,1, шифокорлар – 12,4 фозини ташкил этади. Депутатлик мандати учун бир академик, 22 фан доктори ва 52 фан номзоди кураш олиб боради.

Москвада Олий Мажлис сайловлари қандай ўтади

Номзодлар сафида навқирон авлод вакиллари сезиларли даражада кўпайган: 25-40 ёшдагилар 32,2  %ни ташкил қилади.

Рўйхатга олинган депутатликка номзодларнинг рўйхати матбуотда эълон қилинади. Депутатликка номзодлар рўйхатга олиниши билан сайлов жараёнининг янги, янада муҳим босқичи – сайловолди ташвиқоти бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Марказий сайлов комиссияси 2019 йил 22 декабрни - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови куни деб белгилаган. Сайлов кампанияси 20 сентябрдан бошланиши эълон қилинган эди.