Арманистон бош вазири QR-кодларда шайтонни изламоқда

Арманистон бош вазири Никол Пашинян Хавфсизлик хизматига QR-код ва Иблис ўртасида боғлиқлик бор-йўқлигини аниқлаш топшириғини берди. Сиёсатчининг бу ташаббуси катта шов-шувларга сабаб бўлмоқда. Жамият иккки лагерга бўлинган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 ноя - Sputnik. Арманистон ҳукумати пайшанба куни бўлиб ўтган мажлисида QR-код (товарлардаги штрихкод) ва иблис ўртасидаги боғлиқлик ҳақида эсга олди. Воқеа атроф-муҳит вазири Эрик Григорян овга онлайн-рухсат олиш бўйича лойиҳа тақдимотини ўтказаётган вақтда рўй берди.

QR-код Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойлари тўғрисида 12 тилда маълумот беради

Мамлакат бош вазири Никол Пашинян Арманистондаги электрон битимлар даражасидан қониқмаслигини таъкидлаган ва бунга одамларда бу ҳақда етарли тушунча йўқлигини асос қилиб кўрсатган. Интернет тармоғи орқали битим имзолашдан кўпчилик чўчиши, айниқса, айрим сиёсий кучлар ва жисмоний шахслар ўртасида юз бераётган фирибгарлик ҳолатларидан сўнг бу қўрқув авж олгани таъкидланган.

"Ҳазилга ўрин йўқ, ҳаммаси жиддий, мен МХХга маълум доиралар ва иблис ўртасида ҳамкорлик бор-йўқлигини аниқлаш бўйича кўрсатма бердим. Мана, сизлар кулгига оляпсизлар, лекин муаммо ростдан бор экан, у ҳолда аниқлаш керак. Бу миллий хавфсизликка тегишли масала. Агар кимдадир бу борада маълумотлар бўлса, МХХга мурожаат қилишни сўрайман", - деган Пашинян.

Никол Пашинян Арманистон бош вазири бўлди

Пашиняннинг бу гаплари бир зумда дунёнинг энг етакчи ОАВларида чоп этилди. Арманистон бош вазири айтган гаплар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. Кимдир Пашинян мамлакатдаги охирги ўзгаришлардан келиб чиққан ҳолда иблисга оид мавзуни троллинг қилмоқда, деса, яна кимдир - ҳукумат раҳбари жиддий гапирганига ишонч билдирган.

Рақамли идентификация тизимида ёвуз кучлар мавжудлиги мавзуси Арманистон жамиятида биринчи марта кенг муҳокамага сабаб бўлаётгани йўқ. Фитначилар тил бириктирганига ишонувчи фуқаролар электрон маркировкага алоқаси бўлган технологияларни бойкот қилишмоқда. Штрихкодларни - одамлар кетидан кузатув уюштириш инструменти, деб ҳисоблайдиганлар ҳам талайгина.

Масалага ойдинлик киритиш учун, эндиликда Арманистон миллий хавфсизлик хизмати бу иш билан жиддий шуғулланишга киришган.

Арманистон бош вазири QR-кодларда шайтонни изламоқда