Яндекс.Деньги Ўзбекистонда ҳам ишга тушди

Ўзбекистонда Яндекс.Деньги ҳисоб рақамини Uzcard банк карталари орқали тўлдириш имкони пайдо бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 ноя – Sputnik. Россиянинг “Яндекс” компаниясига тегишли бўлган интернет тўлов тизими Яндекс.Деньгидан энди Ўзбекистонда ҳам фойдаланиш мумкин бўлади.

Яндекс акциялари бир кунда 20 % пастга шўнғиди - сабаб ?

“Ҳамкорбанк”да Яндекс.Деньги электрон ҳамёнини маблағ билан тўғридан-тўғри тўлдириш имкони пайдо бўлди. Янги имкониятдан нафақат Ҳамкорбанк, балким бошқа банк мижозлари ҳам фойдаланишлари мумкин.

Ўзбекистонликлар ҳамёнини исталган банкнинг Uzcard тўлов тизимининг карталари орқали тўлдиришлари мумкин. Бунинг учун Ҳамкор мобил иловасини юклаб, пластик картани рўйхатдан ўтказиш керак. Тўлдиришда, миллий валютадаги картадан маблағлар ечиб олинади ва дарҳол фойдаланувчининг ҳамёнига Россия рублида киритилади.

Маблағ конверсияси тўлдириш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки курси бўйича амалга оширилади. Ҳамённи тўлдириш учун комиссия суммадан - 3 %ни ташкил қилади.

Яндекс ўзбек тилида ҳам янгиликлар чиқара бошлайди

Мобил илова орқали ҳамённи бир вақтнинг ўзида 300 минг рублгача (тахминан 44 млн. сўм) тўлдиришингиз мумкин. Яндекс.Денги ҳисоб рақамида 500 минг рублгача (74 миллион сўм) сақлашингиз мумкин.

Ҳамённи тўлдириш учун идентификациядан ўтиш керак бўлади. Бунинг ўтиш учун Ҳамкорбанкнинг 43та  филиали ёки 130дан ортиқ мини-банкларга паспорт билан мурожаат қилиш керак. Хизмат нархи - 25 минг сўм. Идентификациядан ўтган фойдаланувчилар электрон ҳамённинг барча функцияларидан фойдаланишлари мумкин.

Масалан, дунё бўйлаб тўловлар амалга ошириш, бошқа ҳамёнларга пул ўтказмалари, пластик карталар ва банк ҳисоб варақларига маблагъ ўтказиш, Россия рубли ва яна 10 хил валютада, шу жумладан доллар, евро ва бошқа валюталарда ҳисоб рақамларини очиши мумкин.

Яндекс.Деньги - электрон ҳамёни Россияда фойдаланувчилар сони бўйича этакчилардан бири ҳисобланади. Ўтган йили россиялик Интернет фойдаланувчиларининг 33% Яндекс.Деньги ҳамёни орқали тўловлар амалга оширган, бу йил эса уларнинг сони 48,5% фоизга етган.