Хитойлик кечаси билан смартфонда ўйнагандан сўнг бир кўзи кўрмай қолди

Хитойлик кечаси билан мобил телефонида ўйин ўйнаган. Эркакнинг зўриқиш оқибатида чап кўзидаги томир ёрилиб кетган ва шу сабабли кўзига қон қуйилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 ноя – Sputnik. Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида истиқомат қилувчи эркак кечаси билан смартфонда ўйин ўйнагандан сўнг бир кўзи кўр бўлиб қолди, деб хабар қилди РИА Новости Daily Mail нашрига асосан.

WhatsApp остида яширинадиган вирус аниқланди: 25 миллион телефон заҳарланди

Хабарда айтилишича, эркак кечаси билан мобил телефонида ўйин ўйнаган. Эрталаб ўйғонганда чап кўзи кўрмай қолганини сезади. Эркакнинг зўриқиш оқибатида чап кўзидаги томир ёрилиб кетган ва шу сабабли кўзига қон қуйилган.

Таъкидланишича, бундай ҳолат кўпинча жисмоний зўриқиш оқибатида юз беради.

Жабрланувчига жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, кўзи лазер билан даволанди.

Шифокорларнинг таъкидлашича, унинг кўриш қобилияти бир ойдан кейин тикланиши керак.