WhatsApp остида яширинадиган вирус аниқланди: 25 миллион телефон заҳарланди

Oбуна бўлиш
Зарарли дастур реклама эълонларини кўп марта ва эсдан чиқмайдиган даражада намойиш қилишни бошлайди.

ТОШКЕНТ, 12 июл – Sputnik. Исроил Check Point компанияси WhatsApp остида яширинадиган вирусни аниқлади.

Мессенджер Telegram на экране телефона - Sputnik Ўзбекистон
Россияда Telegram'да ёзишмаларни ўқий оладиган жосус-дастур аниқланди

Бу вирус билан 25 миллион дона смартфон заҳарланди.

“Агент Смит” номланишда бўлган вирус одам иловалар дўконида фоторедактор ёки ўйин юклаганда бу вирус сезилмаган ҳолда смартфонга юкланади.

Юкланиш вақтида зарарли дастур кўринмаган ҳолда смартфонга ўрнатилади ва оммабоп бўлган WhatsApp остида яширинади. Фойдаланувчилар вирус дастур оммабоп илованинг белгисини олганини кўришмайди.

Смартфон заҳарлангандан кейин реклама эълонларни кўп марта ва эсдан чиқмайдиган даражада намойиш қилишни бошлайди.

Бироқ мутахассисларнинг фикрига кўра, хакерлар бу вирусдан телефон сўзлашувларини эшитиш ёки маълумотларни ўғрилаш учун фойдаланиши мумкин.

Компания ҳисобига кўра, бу дастурдан энг кўп Ҳиндистондаги фойдаланувчилар зиён кўрди – бу ерда 15 миллион ҳолат қайд этилди. АҚШда 300 минг, Буюк Британияда 137 минг ҳолат аниқланди.

Бундан аввал Kaspersky Lab компанияси FinSpy жосус дастурининг янги версиясини аниқлагани ҳақида Sputnik хабар қилганди.

Бу дастур мобил телефонда деярли барча фойдаланувчилар ҳаракатлари, хусусан ҳимояланган мессенджерлардаги оддий ва махфий чатларда ёзишмаларни кузатиши мумкин.

FinSpy кўпинча жосуслик мақсадларда фойдаланилади. Бу дастур смартфон ёки планшетда фойдаланувчи ҳақида, жумладан унинг алоқалари, СМС хабарлари, GPS жойлашуви, фото-суратлар, сақланган файллар, товушли хабарлар сингари турли маълумотларни йиғиши мумкин.

 

Янгиликлар лентаси
0