Дафн этиш учун нафақа давлат бюджетидан ажратилади

“Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, вафот этган шахсни дафн этиш учун нафақа эндиликда давлат бюджети ҳисобидан берилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 ноя – Sputnik. “Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун президент томонидан имзоланди.

Тўйлар - 1 кун дафн маросимлари - 3 кун давом этиши мумкин – янги Низом

Қонун билан 10 дан ортиқ қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.

Жумладан, амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати қуйидаги 2 та фаолият тури билан тўлдирилди:

- Тўлов тизими операторларининг фаолияти;

- Тўлов ташкилотларининг фаолияти.

Шунингдек, “Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонун утилизация йиғимини назарда тутувчи модда билан тўлдирилди.

Унга кўра, экологик хавфсизликни таъминлаш, фуқаролар соғлиғини ва атроф муҳитни транспорт воситаларидан ҳосил бўладиган чиқиндиларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида утилизация йиғими тўланади.

Бундан ташқари, “Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, вафот этган шахсни дафн этиш учун нафақа эндиликда давлат бюджети ҳисобидан берилади.

“Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги қонунга қўшимчалар киритилади

Илгари Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан берилган.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Қонуннинг тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятининг лицензияланишига оид қисми “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонун кучга кирган кундан эътиборан амалга киритилади.

Утилизация йиғими назарда тутилган нормалар мазкур Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.