Қозоқ компанияси Тошкентдаги “Ақлли шаҳар” лойиҳасини амалга оширишда ёрдам беради

“Open Technologies Group” компанияси вакиллари ўзлари тақдим этаётган дастурий таъминот маҳсулотларининг хусусиятлари бўйича атрофлича маълумот беришди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 ноя - Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокими Қозоғистоннинг “Open Technologies Group” компанияси вакиллари билан учрашди ва улар билан “Ақлли шаҳар” лойиҳасини амалга ошириш ҳамда турли соҳаларда инновацион технологияларни қўллаш масаласини муҳокама қилди.

Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, учрашувда йўллардаги хавфсизликни таъминлашга қаратилган лойиҳа атрофлича муҳокама қилинган. Қозоқ компанияси вакиллари ўзлари тақдим этаётган дастурий таъминот маҳсулотларининг хусусиятлари бўйича атрофлича маълумот беришди.

Артикходжаев Тошкент миссияси ҳақида: пойтахт ақллилар шаҳрига айланиши керак

Қайд этилишича, бу тизим нафақат йўллардаги ҳаракатланишни назорат қилади, балки юқори технология сабаб шахсни таниш мумкин. Шунингдек, унинг ёрдамида шаҳардаги автоуловлар оқими, уларнинг тезлигини аниқлаш мумкин. Буюртмачининг талабига кўра, бошқа функцияларни ҳам киритса бўлади.

Учрашувда рақамли технологияларни ижтимоий соҳалар, жамоат транспорти тизими ва бошқа йўналишларда қўллаш бўйича ҳам фикр алмашилди.

Қозоғистоннинг “Open Technologies Group” компанияси юқори технологик ускуналарни ишлаб чиқариш ва инновацион дастурий таъминот маҳсулотларни тайёрлашда етакчилардан ҳисобланади. Ҳозирда уларнинг тизими Қозоғистон турли шаҳарларида самарали ишламоқда.