“Лукойл” ўз ходимнинг ҳақоратли сўзларига изоҳ берди

Биз ҳаммасини текшириб барча айбдорларга чора кўрамиз - “Лукойл” ўз ходимнинг ҳақоратли сўзларига изоҳ берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 ноя – Sputnik. “ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани” ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога расман изоҳ берди.

Хабарда айтилишига кўра, воқеа 29 октябрь куни Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани “Жарқудуқ” конида газни тайёрлаш ускунасини ишга тушириш вақтида содир бўлган экан.

Ўзбекистонлик аёлни ҳақорат қилган ўқитувчи экстремистлар рўйхатига киритилди

110 минг вольт кучланишга эга бўлган қурилмани ишга тушириш вақтида электромонтёрлар бригадаси ва устаси техника хавфсизлик қоидаларини қўпол равишда бузган. Бунинг оқибатида бригада қурбон бўлиши, қимматбаҳо ускуна зарар кўриши ва бутун объект ишдан чиқиш хавфи туғилган.

Ушбу камчиликлар бош энергетик И.А. Шилов томонидан аниқланган ва улар қоидаларга мувофиқ ҳолатга келтирилганига қадар подстанцияда ишлар вақтинча тўхтатилган.

Белгиланган йўриқномаларга амал қилмаслик ходимлар учун қандай оқибатларга олиб келишини тушунган ҳолда, И.А.Шилов мулоқот қилишнинг ахлоқий маъёрларини унутиб қўйган ва қўл остидаги маҳаллий ва командировкада бўлган ходимларга нисбатан қўпол ибораларни ишлатган, - дейилган хабарда.

Айни дамда компания ушбу ҳолат юзасидан ички текширув ўтказмоқда ва ушбу муносабат билан И.А. Шилов ПАО “ЛУКОЙЛ” (Москва) Ишбилармонлик этикаси комиссиясининг йиғилишига чақирилган. Ўтказилган текширув натижаларига кўра, ҳодисанинг барча иштирокчиларига нисбатан, уларнинг айбига мувофиқ, корпоратив талаблар доирасида интизомий чоралар кўрилади.

Жамоатчилик олдида ходимлар ҳаёти ва соғлиги учун жавобгарликни тушунган ҳолда, ЛУКОЙЛ ўз фаолиятида саноат хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси нормаларининг юқори стандартларига амал қилади ва белгиланган қоидаларни назорат қилиш бўйича синчиков назорат олиб боради. ЛУКОЙЛнинг асосий мақсади бу – одамлардир.