ТОШКЕНТ, 14 апр – Sputnik. Новосибирскдаги мактаблардан бирида ота-оналар мажлиси вақтида ўқитувчилардан бири Ўзбекистондан келган боланинг онасини ҳақорат қилгани учун судда жавоб беради, деб хабар қилмоқда Волгоград News нашри.
Ота-оналар мажлиси вақтида ўқитувчи ўзбекистонлик аёлга қараб "Рус тилини ўқи, сурбет!", "Уйингга кет" ва яна бошқа ҳақоратли сўзларни айтган. Ўқитувчининг бундай муносабати бошқа ота-оналарга ёқмаган ва уларнинг норозилигига сабаб бўлган.
Хабардай айтилишига кўра, айни дамда Наталья Оганисян (ўқитувчи) устидан Россия ЖКнинг 282 моддаси (Экстремизм, бошчаларга нисбатан нафрат уйғотиш ва ҳақорат қилиш) 1 бандига асосан жиноят иши очилган. Ўқитувчини руҳий экспертизадан ўтказиш режалаштирилган.
Ушбу жиноят иши доирасида ўқитувчига 5 йил қамоқ жазоси берилиши мумкин. Ундан ташқари айни дамда у Россия экстремистлар рўйхатига киритилган.