Самарқандда фуқаро ҳомиладор хотинини бўғиб ўлдирди, сўнгра ўзини осди

Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида даҳшатли фожиа рўй берди. 33 ёшли фуқаро турмуш ўртоғини қўллари билан бўғиб ўлдирди, кейин эса ўз жонига қасд қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 ноя – Sputnik. Самарқандда турмуш ўртоғини ўлдирган шахс ўз жонига қасд қилди.

Тошкентда маст ота-она 5 ёшли қизини ўлдириб, мурдасини ўчоқда ёқиб юборди

Бош прокуратура хабарига кўра, ҳодиса 12 ноябрь куни содир бўлган. Ўша куни Оқдарё тумани, Бошдархон маҳалласида яшаган якка тартибдаги тадбиркор 33 ёшли Ҳ.Т. 25 ёшли турмуш ўртоғи 25 ёшли Д.В. билан ўзаро жанжаллашиб қолган.

Қайд этилишича, жанжал вақтини хотинини қўллари билан бўғиб ўлдириб, сўнгра яшаш уйида арқон билан ўзини осиб, жонига қасд қилган.  

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "б" банди (ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлни қасддан ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.