Путин СА подшоҳига совға қилган лочин учун Қирғизистонга миннатдорчилик билдирилди

Россия етакчиси 14 октябрда Саудия Арабистони подшоҳига Қирғизистондан келтирилган “Альфа” лақабли лочинни совға қилди. Эртаси Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси худди шундай совғани олди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 ноя – Sputnik. Россия табиий ресурслар ва экология вазири Дмитрий Кобилкин Қирғизистонга Россия президенти Владимир Путин Саудия Арабистони подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз Ас-Сауд ва Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Заид ал-Нахаёнга совға қилган лочинлар учун миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилди.

Россия Федерацияси Табиий ресурслар вазирлиги хабар қилишича, 8 ноябрда Бишкекда Кобилкин ва Қирғизистон атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги давлат агентлиги директори Мирслав Аманқулов атроф-муҳит соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилишди.

Кобилкин Қирғизистоннинг ваколатли хизматларига масъулиятли миссия ўз вақтида малакали бажарилгани, “Мурас” Россия-Қирғизстон лочин марказидан Саудия Арабистони подшоҳи ва Абу-Даби валиаҳд шаҳзодасига лочинларни совға қилиш учун рухсатномалар берилгани учун миннатдорчилик билдирди. Лочинлар Россия президенти Владимир Путин Яқин Шарққа амалга оширилган расмий ташрифи пайтида тақдим этди.

Путин СА подшоҳига совға қилган лочин учун Қирғизистонга миннатдорчилик билдирилди

Иккила лочин Иссиқ-кўлдаги “Мурас” марказида етиштирилган.