НАТО ўз ажалини қандай яшириш тўғрисида келишмоқда

Франция президенти Макроннинг НАТОнинг "мияси ўлгани" хақидаги баёни Европа сиёсий ҳамжамиятида занжирли реакцияни келтириб чиқарди ҳамда расмий Берлиннинг қаҳрли эътирозига сабаб бўлди.
Sputnik

Лекин асосий натижа шунда-ки, энди НАТОнинг Лондон саммити ғарблик экспертлар томонидан аллақандай бир тиббий консилиум сифатида қабул қилинмоқда ва уни доирасида ночор аҳволда қолган "НАТО деб аталувчи беморнинг" тақдири муҳокама қилинмоқда. Ҳозирча ҳеч ким асосий "эвтаназия" асосий сузини айтмади, лекин Макрон томонидан берилган баҳони нохақ деб исботламоқчи бўлганларнинг жазавасига қараганда, Шимолий атлантика альянси батамом ўз лаёқати чегарасидан ўтгач, нима қилмоқ керак, деган савол нафақат Париж осмонида, балки Европа ахборот майдонида ҳам муаллақ турган кўринади.

АҚШ Россия билан қандай уруш қилмоқчи - Пентагон ва НАТО фантазияси

"Рейтер" агентлиги Берлин норозилиги ҳақида Макрон оҳангида хабар бермоқда: "Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас якшанба куни Франция президенти Макроннинг ҳарбий альянс тўғрисидаги танқидий эътирозларига Берлиннинг шу кечаю-кундуздаги энг қатъий реакцияси билан жавоб қайтарди ва НАТО илдизига болта урилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди".

НАТОнинг Лондон саммитида ахборот таъминоти билан банд бўлган Британия матбуоти экспертлар норозилигига гўё оловга ёғ пуркаб турибди. Express таблоиди НАТОнинг режалаштириш бўйича собиқ директори Фабрис Потьенинг сўзларини келтирмокда: "Агарда Макрон қолган Европани ҳимоя қилишда Франция ядро қуроли қандай ишлатилиши тўғрисида ўйлаб кўришга тайёрлиги ва Европа Франциянинг тийиб туришига ишониши мумкин эканлиги ҳақида гапирганида эди, вазият янада конструктив қабул қилинган бўларди. Лекин, албатта, у бу ишни қилмади. Франция ўз ядро қуроли қаерда ва қачон қўлланилиши тўғрисида ўз тасаввурига эга. Сизлар ўйинга бирор-бир муқобил таклиф киритмай НАТОни қандай танқид қилишингиз мумкин?".

НАТОнинг собиқ бўлса хам юқори мартабали амалдори томонидан Макрон номига йўналтирилган айбловлар – Париж ва Брюссель (билвосита Вашингтон) ўртасидаги можаро моҳиятини тушунишга уринаётганлар учун хақиқий совғадир. Франция президенти НАТО ва шахсан Дональд Трампнинг энг оғриқли жойига тепди. Шимолий атлантика альянси "мияси ўлгани" хақида баёнидан ташқари, Макрон, АҚШнинг Шимолий атлантика альянси шартномаси 5-чи моддаси (НАТОнинг мавжудлиги ҳуқуқий базаси)да кўзда тутилган мажбуриятларни бажаришга тайёрлиги борасида ошкора шубҳа билдирди. Макрон позицияси("ўлик мия" тўғрисидаги тезисдан ташқари)ни ўта дипломатик ва мулойим француз тилидан оғзаки нутқда ишлатиладиган тилга таржима қиладиган бўлсак, бу "бирор ножўя ҳолатда" Вашингтон ўз иттифоқчиларига "панд беради" деган гумонга олиб келиши мумкин ва АҚШ учун бундай ҳатти-ҳаракат американча ташқи сиёсий анъанадан чекиниш бўлмайди.

НАТО Россияни рақиб сифатида йўқ қилишга аҳд қилди

Европа ОАВлари (хусусан, BBC) матнда қуйидаги тагмаънога урғу беришмоқда: Трампнинг Вашингтон кўмагини кутаётган сурия қурдларини топширишга тайёрлиги - заифлик ва ваъда қилинган ҳимоя учун курашиш истаги йўқлиги белгисидир. Макрон бу ҳолатни танқид қилди ва ўзининг шов-шувли интервьюсида ўз позициясини қуйидагича мантиқий якунлади: НАТО "фақат охирги инстанция кафили ўз ҳолича ишлаган ҳолатдагина иш беради. Мен айтган бўлардим-ки, биз АҚШ мажбуриятлари доирасида НАТО нимани англатади, деган хақиқатини қайта кўриб чиқишимиз даркор".

Албатта, қурдлар Шимолий атлантика альянси шартномасини имзолашда қатнашмаган, лекин танқидчилар нуқтаи-назарида, бу АҚШга нисбатан даъволардан халос этмайди, айниқса, Трампнинг ўзи, альянснинг бирор аъзосига ҳужум уюштириладиган бўлса,  жамоавий ҳимоя қилиш бўйича америка ғайратини шубҳа остига қўйиб турган бир маҳалда. Бундай ёндашув, табиийки, НАТО фаолларини жаҳллантирмоқда ва бунда "НАТОга нисбатан ишонч йўқолиши билан, сизда нечта танк ва ёки самолёт борлигини унутинг – ўйин тугади", деган Фабрис Потье тўлиқ ҳақ эди. Лекин Макронга айнан "ўйин тугаши" керак ва у НАТОга нисбатан ишончни "йўқотишга уринади": у ўзининг геосиёсий лойиҳаси – умумевропа армияси учун йўл очмоқчи.

Аслида, Шимолий атлантика альянсининг Лондон саммити Ғарб давлатлари ҳарбий ҳамкорлиги келажаги учун уч хил мос келмайдиган қарашлар тўқнашуви майдони бўлади.

Трамп ўз фикридан қайтди. НАТО энди эскирган ташкилот эмас

АҚШ вакиллари Европа иттифоқи мамлакатлари ҳарбий ҳаражатлар, яъни НАТО таъминоти ва АҚШдан қурол сотиб олиш учун ўз  ЯИМнинг тўрт фоизини (бу тахминан 752 миллиард доллар) тўлашни талаб қилишни бошлашади. Германия вакиллари, Ташқи ишлар вазири Маас баёнотига қараганда, ҳаражатлар оширилиши асоссиз, дея қаттиқ туради ҳамда Париж ва Вашингтонни худбинликда айблаб, танқид қилади. Франция вакиллари НАТОни койиб, (АҚШсиз ва ҳтимол Буюк Британиясиз) Европа армиясини тузиш ғоясини илгари сурадилар. Макроннинг (унинг ўзи тан олишига қараганда) стратегик ғояси Европа иттифоқи ва ниҳоят ўзини алоҳида геосиёсий куч сифатида англаб, "ўз тақдири устида назоратни сақлаб қолишида" ахир.

Ҳаммага ёқадиган ва барча қарашларни бирлаштирадиган муросани топиш, мумкин эмаслиги яққол кўриниб турибди. Сиёсат эса – бу имкон санъати, ундан кўп эмас. НАТО ичидан ўлмоқда, бу қурдлар воқеаси ёки муаммоли Туркия туфайли ҳам эмас, аксинча, бу ерда альянснинг ўз аъзолари бошқа аъзоларга тўғри келмайдиган шахсий манфаатлар йўлида НАТОни парчаламоқда.

Дунё ОАВлари диққат маркази остида декабр ойи бошида ўтажак "Лондон тарихий саммити" аслида мавжуд икки қарордан фақат биттасини қабул қилиши мумкин.

"Ёки аъзо-давлатлар батамом ва ошкора жанжаллашишади ҳамда ҳолатни гўё альянсни қутқариш имкони мавжуддек кўрсатишади: нега деганда, агарда альянс ўлгудек бўлса, айбни бошка биронтага илиш учун.

Буларнинг барчаси Россия учун яхши хабар. Гарчи, Ғарбда яна кузатилаётган - "Россиядан бўлаётган таҳдид"га қарши курашнинг ҳатто навбатдаги "хуружи" НАТОни жипслаштирмаётган экан, демак, Шимолий атлантика альянсига бошқа ҳеч нарса ёрдам беролмайди.