Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ мамлакатлари ягона пул бирлигига ўтадими - эксперт жавоби

Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатларнинг молиявий суверенитети тўлалигича сақланиши таъкидланмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 ноя - Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо ҳар бир давлат ўз молиявий суверенитетини сақлаб қолади. Бу ҳақда Иттифоқда ягона валюта яратилиши ҳақидаги саволга жавоб берган Қозоғистон Миллий банки раиси Ерболат Досаев маълум қилган.

Глазьев: ЕОИИ Ўзбекистондан конкрет ташаббусларни кутиб қолади

"Авваломбор, шуни айтиш керак-ки, валюта иттифоқи эмас, балки иқтисодий иттифоқ ташкил этиш ғояси ўртага ташланган. Шу боис, ҳозирда ушбу масала турли шаклларда ва турли форматларда кўпиртирилаётганидан ҳам хабарим бор. Шуни таъкидлаб ўтаман-ки: (ЕОИИга аъзо-давлатлар қонунчилигини мувофиқлаштириш) ҳужжатида ягона валюта иттифоқини ва ягона валютани ташкил қилиш назарда тутилмаган. Миллий банк бугунги ва келажакдаги бошқарувчи сифатида молиявий бозорни тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги билан биргаликда инқирозга қарши зарур чораларни ўтказиш сиёсати, молиявий барқарорликни таъминлаш масалалари бўйича ҳар бир давлатга ўз мустақил ваколатларни қолдиради", - деди Sputnik Қозоғистон мухбирига берган интервьюсида.

Ҳар бир ЕОИИ иштирокчисининг молиявий суверенитети тўлалигича сақланиб қолади, деб таъкидлади Досаев.