Назарбоев Путин ва Зеленскийга Қозоғистонда учрашишни таклиф қилди

Қозоғистонда Россия президенти Владимир Путин ва Украина президенти Владимир Зеленскийнинг илк учрашувлари бўлиб ўтиши мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Нурсултон Назарбоев Россия президенти Владимир Путин ва Украина президенти Владимир Зеленский юзма-юз учрашишлари кераклигини айтди.

Sputnik Қозоғистоннинг ёзишича, собиқ президент Қозоғистон агар нейтрал ҳудуд керак бўлса, майдон тақдим этиши мумкинлигини айтган.

Путин ва Зеленский ўртасидаги илк бор суҳбатнинг асосий мавзуси маълум қилинди

“Мен аллақачон Зеленскийнинг юзма-юз учрашувга розилигини олдим (Владимир Зеленский – Украина раҳбари). Бу ҳақда Россия президентига маълум қилдим. Энди кўрамиз, агар нейтрал майдон керак бўлса, мен Қозоғистонни таклиф қилдим”, - деди Назарбоев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Владимир Зеленский Владимир Путин билан телефон орқали Донбассда тўрт нафар украин ҳарбийларининг ҳалок бўлишини муҳокама қилган эди.