ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Нурсултон Назарбоев Россия президенти Владимир Путин ва Украина президенти Владимир Зеленский юзма-юз учрашишлари кераклигини айтди.
Sputnik Қозоғистоннинг ёзишича, собиқ президент Қозоғистон агар нейтрал ҳудуд керак бўлса, майдон тақдим этиши мумкинлигини айтган.
“Мен аллақачон Зеленскийнинг юзма-юз учрашувга розилигини олдим (Владимир Зеленский – Украина раҳбари). Бу ҳақда Россия президентига маълум қилдим. Энди кўрамиз, агар нейтрал майдон керак бўлса, мен Қозоғистонни таклиф қилдим”, - деди Назарбоев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Владимир Зеленский Владимир Путин билан телефон орқали Донбассда тўрт нафар украин ҳарбийларининг ҳалок бўлишини муҳокама қилган эди.