Кремль Назарбоевнинг Путин ва Зеленский учрашуви тўғрисидаги таклифига жавоб қайтарди

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Кремлда Назарбоевнинг таклифи қандай қабул қилингани маълум қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Кремль Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг Москва ва Киев муносатларини яхшилашга қаратилган саъй-ҳаракатларини юқори баҳолайди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Песков таъкидига кўра, Россия етакчиси Зеленский билан учрашишдан ҳеч қачон бош тортмаган, бироқ ҳозир ҳамманинг диққати “норманд шаклидаги” учрашувга қаратилган.

Назарбоев Путин ва Зеленскийга Қозоғистонда учрашишни таклиф қилди

“(Путин. – Таҳр. изоҳи) учрашиш учунгина учрашув ўтказиш кам фойда келтиради деб ҳисоблайди. Учрашув яхши тайёрланган бўлиши керак. Шу боис ҳозирда барчамиз диққатимизни “норманд шаклидаги” жараёнлар тайёргарликларига қаратганмиз. Бунинг учун, албатта, томонлар Минскда ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажарган бўлишлари шарт ”, - дея Песков сўзларидан келтиради РИА Новости.

Президент котиби давлат раҳбари ҳамиша Киев ва Москва муносабатларининг яхшиланиши ва нормал ҳолатга қайтиши тарафдори бўлганини қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Назарбоев Путин ва Зеленскийга Қозоғистонда учрашишни таклиф қилган эди. Бунинг учун Қозоғистон майдон тақдим этиши мумкин.