Иқтисодиёт, хавфсизлик ва Афғонистон: Элдор Туляков Самарқандда Валдай клуби ҳақида

Олий Мажлис депутати Элдор Туляков “Валдай” клубининг Осиё анжумани Ўзбекистон учун қандай моҳиятга эга эканлиги ҳақида сўзлаб берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 ноя – Sputnik. Элдор Туляков ҳозирда республиканинг иқтисодиёти ривожланиши нафақат мамлакат ичида, балки чет элда ҳам ривожланаётгани ҳақида Sputnik Ўзбекистон мухбирига сўзлаб берди.

СССР қулаганидан кейин йўқотилган улкан иқтисодий базани тикламоқчимиз – Куприянов

Ҳозирги кунда Ўзбекистон учун асосий тамойиллар очиқлик ва шаффофлик бўлганлиги сабабли, дунёнинг кўплаб мамлакатларида қизиқиш уйғотмоқда. Узоқ вақт давомида ҳамкорлик йўлга қўйилган Россия Федерацияси бундан мустасно эмас.

“Мамлакатларимизни кўп нарса боғлайди, шу жумладан умумий ўтмишимиз ҳам”, - дейди Туляков.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда бу тадбир – муҳим воқеа, чунки Россия ва Ўзбекистон экспертлари илк бор бундай форматда йиғилишди. Энг асосийси, иккала давлат бундай ташаббусни қўллаб-қувватламоқда.

Эксперт таъкидлашича, ҳар икки томоннинг иқтисодий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва келгусидаги истиқболлари ҳисобга олган ҳолда кўплаб таклифлар ишлаб чиқилади.

Айни пайтда Ўзбекистон учун ишлаб чиқариш, маданият ва таълимни ривожлантириш учун илғор технологиялар муҳим.

“Физика ва математика соҳасидаги Россия таълимининг даражаси дунёда қанчалик қадрланишини барчамиз биламиз. Шунинг учун ҳозирда Ўзбекистонда Россиянинг кўплаб университетларининг филиаллари очилган. Россия - Ўзбекистонда очилган хорижий ўқув муассасалари сони бўйича етакчи ҳисобланади”, - деб таъкидлади депутат.

Тадбирда республиканинг турли халқаро ҳамжамиятларга қўшилиши ҳақида фикр алмашилди.

Ўз навбатида Ўзбекистон ЯИМда саноат улушининг кўпайтирилишига манфаатдор.  

Валдай клуби иштирокчиларига Шавкат Мирзиёевнинг мурожаатномаси

Ҳозир мамлакатда машинасозлик, тоғ-кон металлургия саноати ривожланмоқда, завоб ва фабрикалар модернизация қилинмоқда. Россия Федерацияси модернизация қилиш ва янги технологияларни жорий этишда кўмак бериши мумкин.

Туляков мамлакат ва минтақа хавфсизлигини эсдан чиқариш керак эмаслигини айтди.

“Ҳар сафар Ўзбекистон мамлакат хавфсизлиги ҳақида гапирганда, биз қўшни давлатлар, шу жумладан Афғонистондаги тинчлик масалаларига тўхталамиз”, - деб аниқлик киритди дупетат.

Шунингдек, ахборот хавфсизлик муҳим. Замонавий дунёнинг янги таҳдидларига биргаликда жавоб бериш керак.

Ўзбекистон учун тараққиётнинг барча соҳаларида стратегик режалаштириш жуда муҳимдир. Мамлакат қонунчилик ислоҳотларини ёки амалиётини такомиллаштиришдан олдин турли соҳалардаги энг яхши халқаро тажрибани ўрганмоқда.

“Валдай” клуби доирасидаги муҳокама эса, ўйлайманки, узоқ муддатли режалаштиришнинг асосини ташкил этадиган таклифларни ишлаб чиқишга хизмат қилиши керак, айниқса Ўзбекистон-Россия муносабатларида”, - деб хулоса қилди Элдор Туляков.