Валдай клуби иштирокчиларига Шавкат Мирзиёевнинг мурожаатномаси

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев во время встречи с представителями Всемирного банка
Шавкат Мирзиёев во время встречи с представителями Всемирного банка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бизнинг асосий мақсадимиз – Марказий Осиёни барқарор иқтисодий ривожланган, тинчлик ва ҳамкорлик ҳудудига айлантиришдир - Шавкат Мирзиёевнинг Валдай клуби иштирокчиларига мурожаати.

ТОШКЕНТ, 11 ноя – Sputnik. Самарқандда бўлиб ўтаётган Валдай клуби анжумани иштирокчиларига Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг мурожаатномаси ўқиб эшиттирилди. Мурожаатномани Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Махмудов ўқиб эшиттирди. Sputnik мухбири хабарига асосан. 

Ҳурматли меҳмонлар, Валдай клубининг X Осиё анжуманини иштирокчилари, олимлар ва экспертларни қабул қилиш биз учун катта шараф. Ўзбекистоннинг ҳосилдор ва меҳмондўст заминига хуш келибсиз.

Ушбу анжуман Самарқандда бўлаётгани бежиз эмас. Бу шаҳарда асрлар давомида Ғарб ва шарқ маданияти бир бирини бойитиб, янги илмий ғоя ва билимлар яртилиб келган. Дунё Цивилизацияси ривожланишига улкан ҳисса қўшган Самарқанд, бугунги кунда ҳам халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим рол ўйнамоқда. Сўнгги 2 йил ичида бу ерда хавфсизлик мавзусида бир неча муҳим юқори даражали халқаро анжуманлар бўлиб ўтди. Бугунги учрашув ҳам ана шундай очик ва ўзаро тушуниш руҳида бўлиб ўтишига ишонаман.  

Валдай клубининг ҳар бир анжумани, бутун дунё жамоатчилиги ва мутахассисларининг катта қизиқишини уйғотадиган йирик ҳодиса ҳисобланади. Ўйлайманки, бугун муҳокама қилинадиган, Евроосиё қитаъасида содир бўлаётган мураккаб ўзгаришларга бағишланган анжуман ҳам ана шундай сермаҳсул бўлади ва келажак ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаб беради.    

Евроосиё ҳудудида ва умумий геосиёсатда Марказий Осиёнинг роли кучайиб бормоқда. Марказий Осиё давлатларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан, қисқа вақт ичида ҳудудда мутлақ янги дўстлик ва қўшничилик муҳити яратилди. Ўзаро сиёсий ишонч даражаси ортиши натижасида ҳаётий муҳим ва иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш имкони пайдо бўлди. Давлат чегаралари, сувдан фойдаланиш ва савдо масалаларида ўзаро муросали келишувларга эришилган.

Ўзбекистон кўп қиррали ҳудудий ҳамкорликни кенгайтириш тарафдоридир. Бизнинг асосий мақсадимиз – Марказий Осиёни барқарор иқтисодий ривожланган, тинчлик ва ҳамкорлик ҳудудига айлантиришдир.  

Глобал хавфсизлик учун ҳам бу жуда муҳим аҳамият касб этади. Бундай ҳамкорлик бутун Евроосиё континети ривожланишига ўз ҳиссасини қўшади. Шунингдек, ҳудуд давлатларининг дунё мамлакатлари ва биринчи навбатда Россия билан ўзаро фойдали ва тенг ҳуқуқли муносабатларни йўлга қўйишда муҳим аҳамият касб этади.  

Россия Федерацияси Ўзбекистоннинг ишончли ҳамкори ва иттифоқчисидир. Бизнинг муносабатлар тарихий дўстлик ва ҳамкорлик ришталарига асосланган ҳолда янги амалий мазмун билан тўлиб бормоқда. Ўзбекистон Россия ушбу муносабатлар  потенциалдан имкон қадар кенгроқ фойдаланшни истайди. Хусусан савдо, саноат ҳамкорлиги, сармоялар, инвестициялар ва ва иновацияляр, қишлоқ хўжалиги ҳамда йирик ҳудудлараро лоийҳаларда иштирок этиш, маданият ва таълим соҳасида муносабатларни ривожлантириш шулар жумласидан.

Ҳурматли анжуман иштирокчилари Валдай клубининг 10 анжумани давлатларимиз олимлари ва эскпертлари орасида мавжуд муносабатларни мустаҳкамлаб янги ришталар пайдо бўлишига олиб келади деб ишонаман. Сизларга сермаҳсул ва муваффақиятли иш ҳамда Шарқ дурдонаси бўлган қадимий ва доимо навқирон Самарқанддан унутилмас таасуротлар олишни тилаб қоламан.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев.

Янгиликлар лентаси
0