Сохта паспорт билан Ўзбекистонга киришга уринган бир гуруҳ шахс ушланди

ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари сохта паспорт билан мамлакат ҳудудига кирмоқчи бўлган Шри-Ланка фуқароларини қўлга олди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Бир гуруҳ шахслар қалбаки Малайзия паспорти билан Ўзбекистонга киришга уринишди. Бу ҳақда ДХХ Чегара қўшинлари хабар қилмоқда.

Қалбаки паспорт билан Ўзбекистонга киришга уринган эронликлар қўлга тушди

Хабарда қайд этилишича, 8 ноябрь куни Тошкент халқаро аэропортида 6 нафар шахс тақдим этган Малайзия паспортлари текширилган ва қалбаки эканлиги маълум бўлган.

Тегишли орган вакиллари ўтказган суриштирув ишлари натижасида ушбу шахслар аслида Шри-Ланка фуқаролари эканлиги аниқланган.

Таъкидланишича, уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қалбаки паспорт билан Ўзбекистонга киришга уринган эронликлар қўлга тушгани хабар қилинган эди.