ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Бир гуруҳ шахслар қалбаки Малайзия паспорти билан Ўзбекистонга киришга уринишди. Бу ҳақда ДХХ Чегара қўшинлари хабар қилмоқда.
Хабарда қайд этилишича, 8 ноябрь куни Тошкент халқаро аэропортида 6 нафар шахс тақдим этган Малайзия паспортлари текширилган ва қалбаки эканлиги маълум бўлган.
Тегишли орган вакиллари ўтказган суриштирув ишлари натижасида ушбу шахслар аслида Шри-Ланка фуқаролари эканлиги аниқланган.
Таъкидланишича, уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қалбаки паспорт билан Ўзбекистонга киришга уринган эронликлар қўлга тушгани хабар қилинган эди.